«СOVID-19 шароитида политравма бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тактикаси саволлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди…

«Эл-юрт умиди» жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорликда:

«СOVID-19 шароитида политравма бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш тактикаси саволлари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференция ишида  Ўзбекистон Республикаси  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги  Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия  илмий-амалий тиббиёт марказининг етакчи илмий ходими , тиббиёт фанлари доктори Аҳмат Дурсунов , Тошкент  тиббиёт академияи ректори Алишер Шадманов, Сент-Луис университет қошидаги Тиббиёт мактаби Ортопедия департаменти профессори Джолдас Кулджанов , Россия Федерациясининг Н.Н. Приоров номидаги Миллий травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот маркази 15-травматология ва ортопедия бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессори Глеб Коробушкинлар иштирок этдилар.

Иштирокчилар  конференция давомида   “СOVID-19 шароитида политравма”  «Политравмада зарарни назорат қилиш» ҳамда  “Кўп сонли синиш оқибатидаги БИОС” каби долзарб мавзулардаги  маърузаларни тинглаб, музкарага киришдилар. Политравманинг  ўзига хос ҳусусиятлари ва янгича даволаш усуллари борасидаги инновацион ишланмалар борасидаги маълумотлар  билан ўртоқлашдилар. Бу борада яратилаётган янги илмий қарашлар муҳокамалар марказида бўлди.

Шу ўринда мавзуа оид айрим маълумотларни келтирамиз.

Тиб илмининг асосчиларидан бири саналмиш Гиппократ  суякларнинг ва умуртқанинг синиши ва чиқишларини тўғрилаш учун махсус универсал мослама таклиф етган. Суякларнинг битишини тезлаштириш мақсадида Гиппократ суяк бўлакларига ташқаридан уриб таъсир етиш, қуѐш ва сув ванналаридан фойдаланиш ва силаш зарурлигини таъкидлайди. Бизнинг асримизнинг И асрида римлик врач Корней Стелс ўзининг «Тиббиѐт ҳақида» номли трактатида Гиппократнинг жароҳатлар ҳақидаги таълимотини ривожлантиради ва баъзи суяк касалликларини ѐзади. Суякларда операстия қилиш учун махсус ускуналарни таклиф қилади. Гален таълимотига кщра  деформастия ва жароҳатларни даволаш усулларини ривожлантиради ва ҳозирги замон ортопедия фанининг асосий терминларидан ҳисобланган сколиоз, лордоз, кифоз тушунчаларини таклиф етади. Тиббиѐтга улкан ҳисса қўшган Х-ХИ асрларда яшаб ижод қилган буюк ватандошимиз Абу Али ибн Сино (Авистена) травматология ва ортопедия фанида ҳам ўчмас из қолдирган. У ўзининг машҳур «Тиб қонунлари»да суякларнинг синиши ва чиқиши белгиларини аниқ ѐзиб қолдиради, оғриқсизлантириш ва даволаш усулларини баѐн етади.

Аждодларимизнинг бугунги замонавий тиббиётнинг асосларига хизмат қилаётган теран қарашлари ҳамон ўз аҳамиятини йўқотмади. Бугунги кун олимлари касалликни долзарблик жиҳатларини инобатга олиб фанга қатар янгиликларни киритишга муваффақ бўлмоқдалар. Етакчи мутахассслар иштирокидаги бугунги анжуман сингари очиқ мулоқот майдони, муаммоларни чуқурроқ таҳлил этиб, ўрганиб  асносида соҳага энг долзарб илмий фаразларни тадбиқ этиш имконини ҳам беради.

Тошкент тиббиёт академиси матбуот хизмати.

ИЛОВА. МАВЗУГА ОИД МАЪЛУМОТ.

                                          Суяк синиши

Суяк синиши – шикастланиш оқибатида суяк бутунлигининг бузилиши. Суяк синиши травматик ва патологик турларга бўлинади. Травматик суяк синиши соғлом суякка тўсатдан кучли механик куч таъсир этиши натижасида рўй беради. Патологик суяк синиши эса бирор касаллик (масалан, суяк сили, суяк ўсмаси, остеомиелит, остеопороз ва ҳ. к.) оқибатида мўрт бўлиб қолган суякка кучсиз ташқи таъсир туфайли юз беради. Суяк синиши ёпиқ ёки очиқ бўлади. Ёпиқ синишда синган жой соҳасидаги тери зарарланмайди, очиқ синишда эса тери йиртилиб, суяк бўлаклари теридан ташқарига чиқиб қолади. Очиқ суяк синиши ёпиғига нисбатан хавфлироқ ҳисобланади, чунки теридаги йиртилган яра орқали инфекция синган соҳага кириб қолиши ва йиринглашга сабаб бўлиши мумкин.

Синган суяклар сонига кўра суяк синишилари мнотравма (битта суяк синиши) ва политравма (бир нечта С. ерларга ажратилади. Суякнинг нечта бўлака бўлинишига қараб оддий (суяк икки бўлакка бўлинса) ва мураккаб (суяк бир неча бўлакка бўлинса) суяк синиши қайд этилади. Суяк бўлакларининг шаклига кўра С. с. лари кўндаланг, узунасига, қия, винтсимон, Т-симон, V-симон, майдаланган бўлади. Синган суяк бўлаклари жойидан силжимаслиги ёки мушаклар қисқариши натижасида силжиб кетиши мумкин. Суяк синишининг фақат болаларга хос бўлган «новдасмон синиш» ва эпифизеолиз турлари мавжуд.

Суяк бўлаклари атрофдаги қон томирлари ва нерв толаларини жароҳатлаши мумкин. Бир нечта майда суяклар ёки битта йирик суяк (масалан, сон суяги, чаноқ суяги) синганда ички ва ташқи қон оқиши туфайли травматик шок вужудга келади. Суяк синишининг ташқи кўринишдан абсолют (суяк калталашуви, қийшайиши, синиш соҳасида киртиллаш) ва нисбий (шиш, оғриқ, фаолиятнинг бузилиши) белгилари кўзга ташланади.

Суяк синишини даволашнинг консерватив (операцияси) ва оператив усуллари мавжуд. Консерватив даво усуллари (қўлда тортиб ёки тана тортими ёрдамида суяк бўлакларини тўғрилаш, гипс боғлам қўйиш), асосан, оддий С. с. ларида қўлланади. Мураккаб С. с. ларида эса аксарият ҳолларда операция қилинади. Оператив даво усулларидан суяк бўлакларини металл пластинка, штифтлар, бурама мих ва ташқи фиксация аппаратлари (масалан, Илизаров аппарати) ва ҳ. к. билан маҳкамлаш кенг тарқалган.

Суяк бўлакларининг битиши синган соҳада суяк қадоғи ҳосил бўлишига асосланган мураккаб биологик жараёндир. Битиш муддати қайси суяк синганлиги, суяк бўлакларининг ва атроф юмшоқ тўқималарининг ҳолати ҳамда организмнинг умумий аҳволига боғлиқ. Майда ва кўмик суяклар йирик ва узун суякларга нисбатан, болалар суяги эса катталар суягига нисбатан тезроқ битади. Қарияларда суяк битиши секинроқ кечади.

Суяги синган жойни тезда мавжуд нарсалар (картон, фанер, тахтача ва бошқа(лар)) ёки шина қўйиб, устидан дока, рўмол ёки бинт билан сиқиб боғлаш ва беморни зудлик билан тегишли касалхонага олиб бориш керак.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan