2021 йил 23 февраль куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашида Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги элчихонаси иккинчи секретари Александр Сазонов иштирокида ёшлар масалаларида икки томонлама ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масаласида учрашув ташкил этилди.
Мазкур учрашувда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги фавқулотда ва мухтор элчиси В.Тюрденев номидан Тошкент тиббиёт академияси Даволаш факультети 132 гуруҳ талабаси Камилов Жасурбек Дилшодовичга “За самоотверженную борьбу с коронавирусом” (“Коронавирусга қарши фидокорона кураш учун”) кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
Translate: Рус