Тиббий ва биологик кимё кафедраси ташкил топганлигининг 100 йиллиги муносабати билан халқаро миқёсда илмий-амалий анжуман ўтказилди
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилдаги ПҚ-2909 сонли «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ҳамда ПҚ-2956 сонли «Ўзбекистон Республикасида тиббий таълим тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» каби Қарорларида тиббий таълимга юклатилган вазифалар ижроси сифатида хизмат қилади.
Соғлиқни сақлаш тизимида аҳамиятга эга бўлган ушбу тадбирда, Ўзбекистондаги барча тиббий ОТМлар, Қозоғистон Республикасидаги ҳамкор ОТМ, Россия Федерациясининг Қозон Давлат тиббиёт университети профессор–ўқитувчилари масофавий иштир этдилар.
Табдирда истиқболли режаларни амалга оширилиши ҳамда тиббий ва биологик кимё кафедрасини янада ривожлантиришдаги ўрни ҳақида маъруза ўқилди ва муҳокама қилинди.
Ушбу халқаро миқёсдаги масофавий конференция тажриба алмашинувини янги сифат босқичига олиб чиқиши ҳамда электрон таълим соҳасида ОТМлар орасида ҳамкорликни кучайтириши, талабаларни фикр алмашинуви, оператив узлуксиз ахборот алмашинуви ушбу конференциянинг стратегик вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланди.
Шунингдек, конференция ҳамкорликда таълим, илмий-амалий дастурлар ва лойиҳаларни амалга оширишдаги истиқболли режаларни кўриб чиқиш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш имкониятларини юзага чиқарди.