Ибратли ҳаёт ва ижод йўли соҳиби

 АКАДЕМИК ИСКАНДАРОВ ТЎЛҚИН  ИСКАНДАРОВИЧ

Тошкент тиббиёт академияси коммунал ва меҳнат гигиена кафедрасининг профессор-маслаҳатчиси, ЎзР соғлиқни сақлаш Вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлари Илмий-тадқиқот институти пестицидлар гигиенаси ва токсикологияси лабораторияси мудири, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг ва Россия Федерациясининг академиги, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач, Искандаров Тўлқин Искандаровични байрам муносабати билан табриклаймиз.

Т.И. Искандаров Тошкент шаҳрида туғилган, 1956 йилда ўрта мактабни тамомлаб Тошкент Давлат тиббиёт институтини санитар – гигиеник факультетига ўқишга қабул қилинди ва ушбу институтни 1962 йили битирди. Институтни тамомлагандан сўнг 2 йил мобайнида мазкур институтни «Меҳнат гигиенаси» кафедрасида ассистент лавозимида ишлади.

1964 йили Т.И. Искандаров санитария, гигиена ва касб касалликлари Илмий-тадқиқот институтини аспирантурасига кириб 1967 йилимуваффақиятли тамомлаб номзодлик диссертациясини ёқлади. 1968 йилдан бошлаб – тиббиёт фанлари номзоди.

Номзодлик диссертациясини ёқлагандан кейин Т.И. Искандаров пестицидлар гигиенаси ва токсикологияси лабораториясини (1967-1972 й.й.) ва меҳнат гигиенаси бўлимини (1970-1972 й.й) бошқарди.

1972-2003 йилларда Т.И. Искандаров ТошДавТИ ни коммунал гигиена кафедрасида мудирлик қилди. Ушбу вақт мобайнида Т.И. Искандаров ўз педагогик фаолиятини илмий фаолият билан бирга олиб боради, ўз ўқувчилари билан бирга ўз ватанимиз гигиенасини турли муаммолари бўйича яъни: атмосфера ҳавоси гигиенаси, ичимлик суви ва сув манбаларини ифлосланишдан муҳофаза қилиш, заҳарли моддаларни бирлашган ҳолда таъсир қилиши, ташқи иқлим шароитларини ва кимёвий тузилишига қараб заҳарли моддаларини таъсир қилишини, атроф-муҳит объектларини ифлосланишининг йўл қўйилиши мумкин бўлган даражаларини меъёраштириш бўйича тадқиқотлар ўтказади.

1974 йили Т.И. Искандаров «Иссиқ иқлим шароитида пахтачиликда ишлатиладиган пестицидларни қўллаш гигиенаси» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади.                  1977 йилдан бошлаб – профессор. 1989 йилдан бошлаб «Экология» ихтисослиги бўйича ЎзР фанлар Академияси муҳбир-аъзоси, 2000 йилдан бошлаб «Экология» соҳаси бўйича ЎзР фанлар Академияси академиги, 2006 йилдан бошлаб Тиббий-техника фанлар Россия Академиясини академиги.

Т.И. Искандаров атроф-муҳит объектларида пестицидлар ва маданли ўғитларни заҳарлилигини ўрганиш ва гигиеник регламентлаш бўйича тадқиқотларни Ўзбекистонда ривожланишини асасчисидир. Унинг томонидан Ўзбекистон гигиенистлари, токсикологлари илмий мактаби яратилган, Т.И. Искандаров «Гигиена» ихтисослиги бўйича 100 ортиқ шогирдлар, шу жумладан 27 нафар фан доктори 76 нафар фан номзодларини тайёрлаб берди.

1980 йилдан 1989 йилларгача Т.И. Искандаров – Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлиги санитария, гигиена ва касб касалликлари Илмий-тадкикот институти директори (ЎзР ССВ СГКК ИТИ).

1989 йилдан 1995 йилгача Т.И. Искандаров – бош Давлат санитар врачи,ЎзР соғликни сақлаш вазири ўринбосари лавозимида фаолоят олиб борган. Унинг шу даврдаги ўзига хос илмий хизмати «Давлат санитар назорати тўғрисидаги» Республика қонунини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳисобланади, шу сабабли республика санитар-эпидемиологик хизмати ҳуқуқий мақомни олди. Унинг раҳбарлиги остида республика санэпидхизматини меъёрий ва услубий ҳужжатлар билан таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси санитар қонунчилигини такомиллаштириш бўйича катта ишлар ўтказилди.

1995 йилдан 2010 йиллари Т.И. Искандаровни касбий фаолияти институт директори ва 2010 йилдан пестицидлар гигиенаси ва токсикологияси лабораторияси раҳбари сифатида      ЎзР ССВ СГКК ИТИ да ўтади. Ушбу вақт мобайнида Т.И. Искандаров институтни ҳамма илмий ишларни гигиеник ва касбий патология йўналишига мувофиқлаштирилган етакчи илмий-тадқиқот муассасасига айлантиришга муваффақ бўлди. Институт жамоаси давлат грантлари бўйича ишлайди, илмий тадқиқотлар республика учун долзарб бўлган гигиеник муаммолар бўйича ўтказилади.

Т.И. Искандаров 793-та илмий ишлар, шу қаторда 49-та монография, дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар, 82-та муаллифлик гувоҳномаси ва патентлар муаллифи, таҳрири остида 50-дан зиёд китоблар чоп этилган

Кўп йиллар мобайнида Т.И.Искандаров жамоатчилик ишлари билан фаол шуғулланади, яъни Ўзбекистон Врачлар Ассоциациясини гигиенист ва санитар врачлар бўлими раиси, Ўзбекистон Врачлар Ассоциацияси раисини ўринбосари, «Ўзбекистон Врачлар Ассоциацияси бюллетени» журналини бош муҳаррири, «Ўзбекистон тиббиёт журнали» таҳририят кенгаши аъзоси, Тошкент тиббиёт академиясининг Илмий кенгаш аъзоси, Тошкент тиббиёт академияси қошидаги Гигиена ихтисослиги бўйича илмий даражалар берувчи кенгаш аъзосидир.

Академик Т.И. Искандаров номи 2000 йили Англиядаги Кембридж университетида чоп этилган XX асрнинг атоқли инсонлар рўйхатига киритилди. Т.И. Искандаров «Меҳнат Қизил Байроғи» ва «Ҳурмат белгиси» орденлари билан, «За доблестный труд» медали, «Соғлиқни сақлаш аълочиси», «Олий таълим органларидаги аъло ютуқлари учун», «ССРИ иҳтирочиси» кўкрак нишонлари билан, ХХЮК медаллари, «Фидокорона хизматлари учун» ордени ва Фахрий ёрлиқларлар билан мукофатланган.

Биз хурматли устозимиз Тўлқин Искандарович Искандаровга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, кўп йиллар мобайнида сермаҳсул илмий фаолият, янги ижодий ютуқлар, ҳар бошланган ишларига омадлар, илмлари, умрлари ва ризқларига барокат тилаймиз.

Юртимиз тараққиёти, халқимиз соғлиғини сақлаш ва эл-юрт хурматини қозониш йўлида қилаётган ишларида муваффақиятлар тилаймиз!

 

 

Шогирдларингиз, академия жамоаси ва кафедра ходимлари

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan