ТТА Тиббий ва биологик кимё кафедрасида бўлиб ўтган очиқ дарс халқаро эътирофга сазовор бўлди…

ТТА Тиббий ва биологик кимё кафедрасида бўлиб ўтган очиқ дарс халқаро эътирофга сазовор бўлди…

Тошкент тиббиёт академияси билан  АҚШнинг Питтсбург Университети  ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзолангани ҳақида олдинроқ хабар берганидик.

Америкалик олимлар ЎЗбекистонга ташрифи жараёнида тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган ёш мутахассислар, хусусан, Тошкент тиббиёт академияси талабалари билан юзма-юз учрашдилар. Тиббий ва биологик кимё кафедрасида ўтказилган очиқ дарсда Ақшнинг Питтсбург  тиббиёт мактаби ўқув ишлари бўйича проректори, профессор Маргарет Мак Доналд  биология йўналишида таҳсил олаётган 4 – босқич талабаларига ўзининг «Жигар биокимёси»  бўйича маърузаси ўқиб, мавзуга оид амалий маҳорат дарсларини ўтиб берди.

Ўтказилган қўшма очиқ дарс давомида ТТА профессори Ф.Х. Иноятова жигар биокимёсининг бугунги кундаги долзарблигига тўхталиб, жигар биокимёси  патологияси натижасида инсон организмида кузатиладиган молекуляр  ўзгаришлар ҳақида батафсил маълумот берди.  Машғулотнинг амалий қисмида т.ф.д., доцент Н.Х. Муҳамедова қонда трансаминазалар миқдорини аниқлаш бўйича мастер класс ўтказди. Делегация аъзоси, Питтсбург университети олими, фундаментал фанлар бўйича декан, молекуляр биолог, профссор Салим Хан ТТА талабаларининг инглиз тилидаги тақдимотларини юқори баҳолади.

 

Машғулот якунида  тадбир ташкилотчиси Д.Х.Турсунов кафедра ўқув жараёнини кредит-модул тизимига ўтказиш юзасидан ўз таклифларини берди.

Эслатиб ўтамиз,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида ўқув жараёнини кредит-модул тизимига босқичма-босқич ўтказишга оид чоралар-тадбирлар кўзда тутилган.

Бундай ҳамкорликни амалга ошириш, Тиббий ва биологик кимё кафедрасининг тиббий таълим сифатини ҳар томонлама яхшилашга қаратилган биринчи амалий қадамлардан бири бўлиб, биокимё йўналишига  талабаларни янада қизиқтириш орқали  тиббий таълим сифатини халқаро даражага олиб чиқишда  катта ҳамиятга эга.

Маълумот учун: АҚШнинг Пенсилвания штати, Питсбург шаҳридаги жамоат тадқиқот университети бўлиб фаолиятига 1787 йилда асос солинган. Бугунги кунга келиб мазкур нуфузли тиббиёт олийгоҳида 35 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Университетда 17 та коллеж ва тиббиёт мактаблари мавжуд.

Халқаро «U.S. News & World Report» ташиклотининг маълумотига кўра, Питсбург Университети тиббиёт факультети АҚШнинг етакчи тиббиёт мактаблари қаторидан жой олган бўлиб, илмий тадқиқотлар тоифасида 13-ўринни, бирламчи тиббий-санитария ёрдами бўйича 14-ўринни, Жаҳон университетларининг академик рейтинги бўйича эса дунёдаги энг яхши тиббиёт мактаблари рўйхатида 17-ўринда туради.

Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan