ТТА ЗИЁЛИЛАРИ МАҲАЛЛАГА КЎМАКДОШ…

ТТА ЗИЁЛИЛАРИ МАҲАЛЛАГА КЎМАКДОШ…

 

      ТТА ЗИЁЛИЛАРИ МАҲАЛЛАГА КЎМАКДОШ…

Тошкент иббиёт академиясининг  Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши кафедраси ўқитувчилари 28 май куни   Тошкент шаҳридаги  Олмозор туманига қарашли «Олтинсой» маҳалла фуқаролар йиғинида бўлдилар.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси Алимжон Мирзабоев ТТА профессор ўқитувчиларини маҳалла фаоллари билан таништириб, 1887 та хонадондан иборат маҳалланинг демографик кўрсаткичлари тўғрисида батафсил маълумот берди.

Кўп миллатли аҳоли истиқомат қилаётган  «Олтинсой»МФЙ да айни кунда 6553 нафар аҳоли яшайди. Шулардан 2910 нафари  аёллар.

Маҳалла аҳли ўзларининг ишбилармонлиги ва тадбиркорлиги билан оила фаровонлигини таъминлаб, фарзандлар тарбиясига жиддий эътибор қаратмоқдалар. Одамларнинг бирдамлиги ва ўзаро ва ҳамжиҳатлиги боис, 24 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳам меҳр мурувватдан бебаҳра эмаслар.

Шу куни ТТАнинг Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши кафедраси ўқитувчилари маҳалланинг меъёрий хужжатлари билан танишиб чиқдилар. Йил давомида маҳалла “Темир дафтар”ига 48 та фуқоро рўйҳатга олинган.

Академия ўқитувчилари маҳалла паспорти, темир дафтар, аёллар рўйхати, ёшлар билан ишлаш дафтари каби меъёрий ҳужжатларда рўйхатга олинган  фуқаролар билан яқиндан суҳбатлашдилар. Уларни ташвишга солаётган муаммо ва камчиликлар тўғрисида сўраб, саломатликлари борасидаги шикоятларини эшитдилар. Мутахассислар томонидан шу ернинг ўзида уларга керакли маслаҳатлар берилди. Айниқса, маҳалла дафтарида турадиган 17 нафар аёллар тўғрисида батафсил маълумотлар олинди. Маълум бўлишича, уларнинг 6 нафари ижтимоий ҳимояга мухтож, 38 нафари  боқувчисини йўқотган,  4 нафари тиббий химояга яна   2 нафари эса ҳуқуқий ёрдамга эҳтиёж сезади.  2 нафар аёл  психологик маслаҳатга мухтож.

Кафедра ўқитувчилари маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда келгусида қилинажак ишлар режасини тузиб олдилар.

Эндиликда, Аллергология, клиник иммунология ва ҳамширалик иши кафедраси профессор ўқитувчилари томонидан маҳалланинг тиббий ҳимояга мухтож қатлами назоратга олиниб, ногиронлиги бўлган фуқароларга сайёр тиббий кўрик ташкил этилади.  Уюшмаган ёшлар билан манзилли ишлаш, уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга кўмаклашиш ҳамда ижарада яшовчи талабалар билан ишлашда, 5 муҳим ташаббус тамойиллари қўлланилади.

Маҳалла аҳолисига мамлакатимизда олиб борилаётган янги ислоҳотлар моҳияти тушунтирилиб ташаббускор ёшларнинг илғор ғоялари қўллаб қувватланади. ТТА зиёлилари маҳалланинг илмга чанқоқ, ҳунарманд ва ишбилармон ёшларига яқиндан кўмаклашадилар.

Маҳалла ёшлари дунёқарашини шакллантириш ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари мунтазам ташкил этиб борилади. Фуқаролар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ишларига ТТА профессор ўқитувчилари масъул бўладилар.

Тошкент тиббиёт академияси матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan