Гуручариқ маҳалласида «Бола кулгуси оламни безар» мавзусида учрашув ташкил қилинди

Инсон умрининг кўрки ва мазмуни фарзанддир. Жажжи ва қалби беғубор болажонларни ардоқлаш, соғлом ўстириш, турли хуружлардан асраш, уларга таълим-тарбия бериш катталарнинг муқаддас бурчидир.
7 июнь куни 1-сон факультет ва госпитал терапия кафедрасини ходимлари мурғак қалбларга оз бўлсада қувонч бахш этиш мақсадида Олмазор туманидаги Гуручариқ маҳалласида бўлдилар. Болажонлар деворий бўюқ буюмлари, рангли қаламлар, фломастерлар ёрдамида мультфильм қаҳрамонларига ранг бериб бир олам завқ олдилар. Иқтидорли ёшларга Ўзбек ва Жахон адабиёти ёзувчилари қаламига мансуб китоблар хадя қилинди. Учрашув жуда мароқли ва болалар хотирасида қоладиган қизиқарли лаҳзаларга бой бўлди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan