ТТА билимдонлар жамоаси “Нима?, Қаерда?, Қачон?” беллашуви финал босқичига чиқишга муваффақ бўлдилар

Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантириш ва кенг имкониятлар яратиш мақсадида 30 июнь “Ёшлар куни”га бағишлаб “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” шиори остида ўтказиладиган “ Нима?, Қаерда?, Қачон?” беллашувининг ҳудудий босқичида Тошкент тиббиёт академиясининг иқтидорли жамоаси иштирок этдилар. Қизғин бахс-мунозараларга бой бўлган беллашувда Тошкент молия институтида 22 та олий таълим муассасалари жамоалари ўртасида ташкил қилинди. Ҳар бир турда 5 тадан жамоа ўйинни тарк этди ва Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети жамоаси, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети жамоаси, Тошкент тиббиёт академияси жамоаси ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти жамоалари финал ўйинига чиқишга муваффақ бўлдилар.

Бахс-мунозаралар давомида ТТА шарафини ҳимоя қилган ТТА Заковат клуби терма жамоаси таркибидаги зукко талабаларимиз -Жахонгир Бобоев, Шахзод Эшназаров, Хушёр Қурбоналиев, Рўзимурод Хайдаров, Абдурасул Ашуровларга миннатдорчилик билдириб беллашувининг кейинги турларидаги иштирокида муваффақият тилаймиз.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan