Куни кеча Тошкентдаги Ботаника боғида старт олган Ўзбекистон ёшлари ва талабалари форуми таассуротларга бой тарзда ўтди. Бугун, Форумнинг 2-куни янада қизиқарли ўтиши шубҳасиз. Сабаби Президентимиз шахсан ўзлари ташриф буюриб, ёшларни байрам билан табриклайди.
Тадбир якунида эстрада санъаткорлари, дижейлар ва шоу-бизнес юлдузлари иштирокида катта гала-концерт ҳам уюштирилади. Хуллас, ҳақиқий ёшлар байрами бўлади.
Барча ёшларга байрам муборак бўлсин!