ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ҲУЗУРИДАГИ ҲАРБИЙ-ТИББИЁТ ФАКУЛТЕТИДА 2018 ЙИЛ 10 ЯНВАР КУНИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИМИЗНИНГ 26 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН 14-ЯНВАР ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ САЙЛИ БЎЙИЧА
ҲИСОБОТ
ТОШКЕНТ ШАҲРИ – 2018 ЙИЛ
Юртимиз осойишталиги, тинчлиги, фаровонлиги ва истиқболи юртимиздаги барқарорлик туфайлидир. Барқарорлик эса, тўла-тўкис Ватанига қалқон, халқига посбон ҳарбийларнинг шарофатидир. Мана шу барқарорликни, истиқлолимизни, миллий хавфсизлигимизни ишончли ҳимоя қилишга қодир Қуролли Кучларимиз сафида Ватан олдидаги ўзининг муқаддас бурчини шараф билан адо этиб, эл-юрт фаровонлиги ҳамда тинчлигини таъминлаётган, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатаётган, ўз тақдирини ҳарбий соҳа билан боғлаган инсонлар – ҳарбий хизматчилардир, улар жаннатмакон юртимиз нурли истиқболининг кафолатидир.
Бугун мана шундай беқиёс соҳа вакилларининг байрами. Мустақиллик шарофати билан мана 26 йилдирки Ватан ҳимоячиклари куни кенг нишонланмоқда.
Давлатимиз мудофаа қудратини янада юксалтириш, Қуролли Кучларимизнинг салоҳияти ҳамда жанговар тайёргарлигини мустаҳкамлаш, қолаверса Қуролли Кучлар сафига ўз Ватанига садоқатли, кенг билим ва тафаккурга, юксак профессионал ва маънавий-ахлоқий фазилатга эга бўлган, замонавий фикрлайдиган йетук кадрларни тайёрлашда, қолаверса келажакда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини саломатлигини сақлашдек вазифаларни муваффақиятли адо этишга қодир бўлга ёш авлодни интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишлар эътирофга лойиқдир.
Қуролли Кучларимизнинг 26 йиллиги муносабати билан 14-январ Ватан ҳимоячилари кунини катта тантана билан нишонлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 7 декабрдаги ПҚ- 5135- сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факултети, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси соғлом авлод жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпитали ҳамда Мирзо Улуғбек тумани Ёшлар иттифоқи томонидан 2018 йилнинг 10 январ куни Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир! ” шиори остида тантанали байрам тадбири ташкиллаштирилди.
Тадбирда Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиқлари, масъул офитcерлари, Қуролли Кучлар фахрийлари, Қуролли Кучлар хизматчилари, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Ш. Кудбийев, Тошкент Ҳарбий округи ҳарбий хизматчилари, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи Мудофаа вазирлигига қарашли “Ватанпарвар” ташкилотининг Мирзо Улуғбек туманидаги ўқув спорт техника клуби, Марказий ҳарбий клиник госпитали ҳарбий хизматчилари, Йошлар иттифоқи қўл остида келган бир гуруҳ мактаб коллеж ўқувчилари, Мирзо Улуғбек тумани “Нуроний” жамғармаси, Тошкент бирлашган техника мактаби, Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факултети офицерлари ва курсантлари, уларнинг оила ота-оналари ва оила аъзолари, шу билан бирга ушбу факултетни тугатган, бугунги кунда Қуролли Кучларнинг ҳарбий тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ҳарбий хизматчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва “Маъданият ва маърифат”, “Дунё бўйлаб”, “Ўзбекистон” ҳамда “Ёшлар” телеканаллари иштирокида ташкиллаштирилди. Тадбир давомида Тошкент Тиббиёт Академияси ҳузуридаги Ҳарбий-тиббиёт факультети офицерлари ва курсантлари муҳбирларга интервъю беришди.
Барча ташриф буюрган меҳмонларга катта байрам дастурхони ёзилиб, мусиқа оҳанглари янгради. Тадбирда йиғилган ва иштирок этган барча инсонлар ўз вақтларини жуда мароқли ўтказдилар.
Фотолавҳалар: