“Жасорат” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2017 йил 28 октябрда тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг ҳарбий қисмлари билан биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси билан ҳамкорликда Тошкент тиббиёт академиясида 2018 йил 23 январ куни “Жасорат” номли маданий-маърифий тадбир  бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбкистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси  фахрийлари, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси раиси ўринбосари Рахматуллаев Бекмурод, Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси Тошкент шаҳар бўлими раиси ўринбосари полковник  Ризаматов Рўзимат, Ўзбекистон жангчи фахрийлар бирлашмаси қошидаги Ватанпарвар фидоийлар гуруҳи раҳбари, истеъфодаги майор Алишер Хамраев, Тошкент тиббиёт академияси проректори С.Р.Баймаков, ТТА қошидаги Академик лицей директори А.Рахмонқулов, Тошкент тиббиёт академияси профессор ўқитувчилари, Ёшлар иттифоқи етакчилари, талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбир Афғон уруши иштирокчилари ҳаётига бағишланган “Унутилмаган қаҳрамонлар” фильми намойиши билан бошланди.

Тадбир иштирокчилари томонидан ёшлар онг-у шуурида ватанимиз мустақиллиги, осойишталиги йўлида азиз жонларини қурбон қилганлар руҳини ёд этиш, ҳаёт бўлганларини қадрлашдек инсоний фазилатлар мустаҳкамланиб бораётгани ҳар галгидан кўпроқ намоён бўлаётганини таъкидлаб, бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган мазкур тадбирлар  бугунги тинч-осойишта ва фаровон ҳаётимиз йўлида жонини фидо қилган юртдошларимиз халқимиз, давлатимизнинг доимий эътибор ҳамда эъзозида бўлиб келаётганинг амалий ифодаси эканини алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда иштирок этган талабалар ушбу тадбирга ташриф буюрган меҳмонларга миннатдорчилик нутқларини билдиришди. Тадбир давомида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи фахрийлар бирлашмаси қошидаги Ватанпарвар фидоийлар гуруҳи раҳбари, истеъфодаги майор Алишер Хамраев томонидан ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар йиғилганларга тақдим этилди.

                       ТТА Манавият ва маърифат бўлими.


Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan