13 март 2018 йил Тошкент тиббиёт академияси Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши кафедраси ассистенти З.Ч.Курбонова, Клиник лаборатор диагностика йўналиши магистри Тожибоева Дилдора томонидан Янгийўл тиббиёт коллежидаги иқтидорли ва истеъдодли ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида коллежнинг “Замон ҳамширалари” ва “Ибн Сино издошлари” гуруҳлари ўртасида “Балли қизлар” тадбири ўтказилди.
Тадбирда командалар “Таништирув”, “Амалий муолажаларни бажариш”, “Инглиз тилида сўзлашамиз”, “Тиббий терминология” шартлари бўйича ўз маҳоратларини кўрсатдилар.
Тадбирдан сўнг коллежнинг 302-гуруҳ ўқувчиларига “Биз терроризмга қаршимиз” мавзусида семинар маъруза ташкил этилди. Маъруза давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоблар олдилар.
Академик лицей ва коллежлар
билан ишлаш бўлими
ФОТОЛАВҲАЛАР: