ТТА талабалари ва ходимлари ҳашарда

ТТА талабалари ва ходимлари 2018 йил 18 март “Умумхалқ ҳашар” кунида  ТТА ҳудудида ва  Тошкент шаҳар Абдулла Қодирий маданият ва истироҳат боғи ҳудудида  ҳашарда иштирок этдилар. Ҳашар давомида 575 нафар талаба ва ходимлар иштирок этди. Ҳашарда 20,5 гА. майдон ободонлаштирилди, 22 тонна маиший ва қурилиш чиқиндилари чиқариб ташланди, 3,7 км. узунликдаги ариқ ва лотоклар тозаланди, 950 та дарахтга шакл берилди ва оқланди, 1 та қабристон ободонлаштирилди, 85 та манзарали дарахт кўчатлари, 35 та мевали дарахт кўчатлари экилди. Бу ишларни бажаришда 2 та техника воситалари жалб қилинди. Ҳашар хурсандчилик ва юксак кўтаринки руҳда ўтди.

 

Хайтимбетов Ж.Ш.
ТТА Даволаш факультети маънавият ва маърифат
ишлари бўйича декан муовини


Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan