Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат Бошқаруви академиясида бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5139-сон Фармони, 2018 йил 22 январдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, иннавацион ғоялар ва технологияларни қуллаб-қувватлаш йили» амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ-5308- сон Фармони ҳамда 2018 йил 19 февралдаги “Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида” ги ПФ-3459-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқарув академияси томонидан жорий йилнинг 14 апрелъ куни “Интерактив давлат хизматларини такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилишини маълум қиламиз.
Маълумот учун: (+99871) 232-61-18, 232-61-26 Ўзбекистон Республикаси Президенти хузуридаги Давлат бошқарув академияси.