ТТА ЖАМОАСИ СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБОТИДА

Соғлом турмуш тарзига риоя этиш кўплаб муаммоларнинг олдини олиш демакдир. Бугун ушбу мавзуга жуда кўп дуч келаяпмиз. Бир қараганда қийин кўринувчи, анчагина куч, сабр ва ирода, вақт ва шароит талаб этувчи соғлом турмуш тарзининг асосий қоидалари нималардан иборат? Ўзгаларга маслаҳат беришдан осон иш йўқ бўлиб турган бугунги кунда қандай қилиб соғлом турмуш тарзига риоя этиш мумкин? Каби саволлар билан Паркент туманининг ахолиси билан бўлган навбатдаги саломатлик тарғиботи давомида бизга мурожаат қилдилар.

Дарвоқеа, соғлом турмуш тарзининг тарғиботи бугунда биз тиббиёт ходимлари касалликларни даволашдан кўра мухим ахамият касб этиши хеч кимга сир эмас. Шу муносабат билан Тошкент тиббиёт академиясининг тиббий педагогика факультетининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини С.Ш.Рустамова бошчилигидаги врачлар ва профессор-ўқитувчилар ва талабалардан иборат ишчи гурух жорий йилнинг 25 июль санасида Паркент туманининг Мозорхожи махалласи аҳолиси хонадонларига ташриф буюриб, ахоли орасида соғлом турмуш тарзининг тарғиботи жараёнида Паркент туманида истиқомат қилувчи ТТАнинг тиббий педагогика ва даволаш факультети талабалари ҳам фаол иштироки таъминланиб, таълимдаги назария амалиёт билан мустаҳкамланди.

Ташриф чоғида ТТА психологи, врач-нейропсихолог Р.Б.Полванов аҳолига “Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда оиладаги психологик мухитнинг ўрни ва тўғри овқатланиш” борасида маъруза қилди ва аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишда бевосита иштирок этиб, ўзининг керакли тавсияларини берди. Бундан ташқари, ТТА педагогика ва психология кафедраси профессор-ўқитувчилари Ф.Қ.Исканжанова, М.О.Комилова, ТТА маънавият ва маърифат бўлими услубчиси Х.Б.Нурбаева, ТТА Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг тиббий педагогика факультети етакчиси, врач-дерматовенеролог Ж.М.Умаровлар ахолига Соглом турмуш тарзига таъсир этадиган муҳим омиллар ҳусусида тиббий кўрик билан бир қаторда тарғибот ва ташвиқот ишларини ҳам олиб бордилар.

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон 24” талаканалининг ташрифи ҳам шаффоф ва самарали ўтказилаётганини ахоли тиббий кўриги жараёнида фаол иштирок этди.

С.Ш.РУСТАМОВА

ТТА тиббий педагогика факультетининг

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан муовини

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan