24.10.2016 куни Маънавий-маърифий мавзуларда суҳбатлар ўтказиш мақсадида ТТА Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси А.А.Раззоқов ва тиббий педагогика факультети 102-103-104 гуруҳ талабалари билан “Халифаликми ёки харобалик” мавзусида маънавий-тарбиявий маъруза бўлиб ўтди.
Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси А.А.Раззоқов – бугунги дунёда хавф-хатарларнинг борган ортиб бораётганлиги ва улар ёшлар онгига салби таъсир қилаётганини айтиб ўтди. Бугунги мавзу ҳам глобал муаммолардан бири эканлигини таъкидлади. Бугунги кунда дунёда содир бўлаётган воқеаларни холисона баҳолар эканмиз, кескинлик ва хавф-хатарларнинг тобора ўсиб, геосиёсий қарама-қаршиликлар, ўз таъсир доирасини кенгайтиришга қаратилган курашнинг, радикализм, терроризм ва экстремизм каби таҳдидларнинг кучайиб бораётгани барчамизни ташвиш ва хавотирга солмасдан қўймайди, деб фикр билдирди. Араб давлатларидаги тўполонлар, одамларнинг ваҳшийларча ўлдирилиши ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтди. Минглаб ақидапараст ёшлардан иборат бу ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумотларни олиш ва фарзандларимизга уларнинг асл башараларини кўрсатиб бериш ўта муҳим аҳамият касб этишлигини алоҳида айтиб ўтди.
Тадбир якунида талабалар томонидан берилган бир қанча саволларга жавоб берилди. Талабаларда терроризмга қарши курашда ва у уларнинг бунга қарши иммунитетни оширишда бундай мазмундаги тадбирларни кўпроқ ўтказишга келишиб олинди.
Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчи
А.А.Раззоқов
Фотолавҳалар: