Олий ва оўрта махсус таълим вазирлигида Беларус Республикаси Таълим вазири Игор Карпенко бошчилигида олий таълим муассасалари ректорлари ва мутахассисларидан иборат делегатсия қабул қилинди.
Учрашувда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов беларуслик ҳамкасби билан икки давлат ўртасида малакали кадрлар тайёрлаш йўлидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр, магистрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди.
Игор Карпенко Беларус давлат педагогика университети билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилган қўшма факултет ва Ўзбек-Беларус маданий-маърифий марказининг очилиш ишларининг бориши билан танишиш мақсадида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетига ҳам ташриф буюрди.
Манба: Олий ва рта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати
Translate: Рус