Соғлиқни сақлаш ташкилотчилари учун қўшимча профессионал таълим курсларини ўтказиш ҳақида.

Соғлиқни сақлаш ташкилотчилари учун қўшимча профессионал таълим курсларини ўтказиш ҳақида

 АХБОРОТ ХАТИ

        Тошкент тиббиёт академияси соғлиқни сақлаш ташкилотчиларини, Ўзбекистон Республикаси тиббий ОТМларининг профессор-ўқитувчилари таркибини ва курс йўналишига мос келувчи соҳадаги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги тизимининг тиббий муассалари мутахассисларини 18 соатли “Соғлиқни сақлашда менеджмент”мавзусидаги Биринчи қўшимча профессионал таълим курсига таклиф этади. Курс Тошкент тиббиёт академияси ва В.Г.Тимирясов номидаги Қозон инновацион университети (Россия Федерацияси) билан  амалдаги икки томонлама ҳамкорлик  Шартномаси доирасида ўтказилмоқда.

Ушбу тадбир ТТАда  Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби ва ТТА Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедраси профессор-ўқитувчилар таркиби  ҳамда В.Г. Тимирясов номидаги Қозон инновацион университетининг инновация-лойиҳалар фаолияти бўйича проректори− И.И.Антонова, ушбу университет менеджмент факультети декани С.А.Антонов  томонидан 2018 йил  26 сентябрдан 29 сентябргача бўлган муддатда ташкил этилади.

Манзил:  ТТА Ректорати, Ташкент ш., Фаробий кўчаси 2.

Ўқиш муддати: 26-29 сентябрь 2018 йил.

Ўқув машғулотлари кундузги шаклда олиб борилади.

Таълим даражасига талаб: олий тиббий маълумот

Курс бепул.

Курс якунидан сўнг Тошкент тиббиёт академияси ҳамда В.Г. Тимирясов номидаги Қозон инновацион университети раҳбарияти томонидан тасдиқланган сертификатлар тақдим этилади.

Курс программаси қуйидагилар мавзуларни ўз ичига олади: Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизими реформалари натижалари, Ўзбекистон Республикасида соғлиқни сақлаш соҳасидаги сўнги норматив ҳужжатлар, тиббиётда хавф-хатарларни бошқариш, соғлиқни сақлашда стратегик менеджмент, тиббий муассасалар сифатини бошқариш.

Курс жадвали:

Чоршанба, пайшанба, жума             –  14.00 дан 18.00 гача.

Шанба:                                                    –  10.00 дан 14.00 гача.

Ушбу курсда иштирок этиш учун 2018 йилнинг 22 сентябрига қадар курсда иштирок этиш ҳақидаги талабнома ТТА Халқаро бўлими tma.interdep@gmail.com  электрон манзилига (хат мавзусида “ ҚПТ курсига талабнома” ни кўрсатган ҳолда) юбориш ва ушбу рақам орқали рўйхатдан ўтиш керак: +998908068397.

Қўшимча маълумот учун: +998712148291, +998908068397.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan