ТЎЛОВ-КОНТРАКТНИ ТЎЛАШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

2018/2019 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун контрактни тўлаш муддати узайтирилди.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йилда 17 сентябрдаги 9-сонли баёнига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига 2018/2019 ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 30 сентябрига қадар узайтирилди.
Шунингдек, мазкур баён билан кириш имтиҳонлари натижаси бўйича етарли балл тўпламаган ва оширилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентларга тўлов-контракт шартларини бажаришнинг охирги муддати 2018 йил 31 октябр этиб белгиланди.
Манба: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan