2018 йил 21 сентябрь куни “2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди
Фармонга мувофиқ мамлакатнинг халқаро майдондаги рақобатбардошлилиги даражасини ва инновацион жиҳатдан тараққий этганини белгиловчи асосий омил сифатида инсон капиталини ривожлантириш – Стратегиянинг бош мақсади этиб белгиланди.
Қуйидагилар Стратегиянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
• Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб Глобал инновацион индекс рейтинги бўйича жаҳоннинг 50 илғор мамлакати қаторига киришига эришиш;
• барча даражада таълим сифати ва қамровини ошириш, узлуксиз таълим тизимини ривожлантириш, кадрлар тайёрлаш тизимининг иқтисодиёт эҳтиёжларига мослашувчанлигини таъминлаш;
• бошқарувнинг замонавий усуллари ва воситаларини жорий этиш орқали давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.
Стратегияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун барча масъулларга шахсий жавобгарлик белгилаб қўйилди.
ФАРМОННИНГ ТЎЛИҚ МАТНИ БИЛАН ҚУЙИДАГИ ХАВОЛА ОРҚАЛИ ТАНИШИШИНГИЗ МУМКИН