Мавжуд илмий журналларнинг фаолияти
Тошкент тиббиёт академияси ахборотномаси № 02-00128 рақам билан рўйхатдан ўтган бўлиб, ОАКнинг 2013 йил 30 декардаги № 201/3 сонли буйруғи билан “Тиббиёт журналлари” рўйхатига киритилган. Print ISSN 2181-7812
Журнал веб-сайти халқаро илмий ахборотлар базалари талабларига мос равишда ташкил қилинади. Унда мақолаларни онлайн тарзда жўнатиш, таҳрирлаш ва чоп этиш имкониятлари мавжуд. Бундан ташқари чоп этилган мақолалари иқтибослик (цитируемость) учун библиографик маълумотларини сақлаш ва PDF, HTML ва XML форматларда кўриш функциялари ишлаб чиқилди