Ijtimoiy muhofaza

Бугунги кунда юртимизда аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатишнинг мустаҳкам қонунчилик базаси яратилган ҳамда у давр талабидан келиб чиқиб такомиллаштириб борилаётир. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, юздан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазкур соҳадаги саъй-ҳаракатлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилмоқда. Жумладан, 2008 йилда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ногиронларни ижтимоий муҳофазалашга қаратилган ҳуқуқий базанинг мустаҳкам пойдевори саналади.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари масъул ходимларининг мазкур Қонун ижроси юзасидан амалга оширилган.
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тизимида Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш маркази ҳамда минтақавий реабилитация марказлари имконияти чекланган инсонларга тиббий-психологик, ижтимоий, касбий реабилитация хизматини, ҳуқуқий масалалар бўйича ёрдамини кўрсатмоқда. Ҳар йили ушбу муассасаларда ногиронлар комплекс равишда реабилитация муолажаларини олишаяпти.
Соғлиқни сақлаш тизимида ҳам мазкур Қонунда белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилаётир. Чунончи, ногирон болаларга реабилитация хизматлари мунтазам кўрсатиб келинмоқда. Айни чоғда ушбу йўналишда фаолият юритаётган болалар реабилитация марказлари, турли санаторийлар ишини такомиллаштириш борасида зарур чора-тадбирлар кўрилаяпти.
Тадбирда ногирон болаларни мактабгача таълим, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига қамраб олиш диққат-эътибордаги масалалардан бири эканлигига урғу берилди. Таъкидланганидек, Халқ таълими вазирлиги тизимида имконияти чекланган болалар учун махсус мактабгача, шунингдек, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида кўп тармоқли мактабгача таълим муассасалари ташкил этилган. Имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ушбу тоифадаги болалар таълим-тарбия олишаётир.

Translate: Eng Рус