Очиқ маърузага таклиф қиламиз

07.02.2018й соат 08:30да ТТА Травматология-ортопедия, ХДЖ кафедраси томонидан 4 курс тиббий профилактика факультети  403-405 гуруҳларига  «Таянч ҳаракат тизимининг туғма ва орттирилган деформациялари» мавзусида очиқ маъруза ўтказилади. Маъруза ТТА 2-клиника 8 бино 2 қаватида ўтказилади. Маърузачи доцент Гулямов Е.Б.

ТТА «Заковат» интеллектуал турнири ташкил этилмоқда

Диққат Диққат !!!! ТТА Ёшлар Иттифоқи Медиа гуруҳи этакчилари томонидан жорий йил феврал ойидан бошлаб «Заковат» интеллектуал турнири ташкил этилмоқда. Бунда ҳар бир факультет ўз жамоаси билан иштирок этишлари мумкин. Иштирок этиш истагида бўлганлар ТТА Ёшлар иттифоқи (4-ётоқ хона 107-хона) Read more

“Жасорат” номли маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2017 йил 28 октябрда тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг ҳарбий қисмлари билан биргаликдаги фаолиятини ташкил этиш ва ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш чора-тадбирлари дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси билан ҳамкорликда Тошкент тиббиёт академиясида Read more

“Касалхона ичи инфекциялари” мавзусидаги интеграл семинар

ТТАда кафедралараро ва ҳамкор коллежлар педагоглари билан ўтказиладиган иқтидорли талабаларнинг “Касалхона ичи инфекциялари” мавзусидаги интеграл семинарга таклиф қиламиз. Ташкилотчи: Тиббий профилактика факультети Атроф муҳит гигиенаси кафедраси Иштирокчилар: ТТА педагог ўқитувчилари, ҳамкор тиббиёт коллеж ўқитувчилари, иқтидорли талабалар Ўтказиш жойи:  ТТА ректорат Read more

Воронеж шаҳридаги илмий тиббиёт анжумани

Тошкент тиббиёт академияси Халқаро алоқалар бўлими маълум қилади: Н.Н.Бурденко номидаги  Воронеж давлат тиббиёт университети билан ўрнатилган икки томонлама ҳамкорлик доирасида ТТА барча манфаатдор вакиллари 2018 йил мартда (сана ташкилотчилар томонидан белгиланади) Воронеж шаҳрида (Россия) бўлиб ўтадиган “Тиббиётнинг олий анъаналарини ҳимоя Read more

Казан шаҳридаги халқаро инновацион форум

Тошкент тиббиёт академияси Халқаро алоқалар бўлими 2018 йил 28 февралдан 1 мартга қадар Казан шаҳрида (Россия) “Самарали бошқарув тизимлари: сифат, инновациялар, таълим” номли халқаро илмий-амалий форум бўлиб ўтишини маълум қилади. Тошкент тиббиёт академияси ва В.Г.Тимирясов номидаги Казан инновацион университети ўртасидаги Read more

«Алкоголизм, наркомания, токсикомания» мавзусида қизиқарли очиқ дарсга таклиф қиламиз

Тиббий педагогика факультети «Психиатрия ва наркология» кафедрасида 5 курс даволаш факултети талабалари иштирокида «Алкоголизм,наркомания,токсикомания» мавзусида очиқ дарс ўтказилади. Ўтказилиш куни: 26.01.2018 Бошланиш вақти: 08:30 Ўқитувчи: Ассистент Ражапбаев И.Ш. Манзил: ТТА Психиатрия ва наркология кафедраси маъруза зали (Тошкент шахар рухий касалликлар клиник Read more

Туркиянинг Гинекология сохасидаги етук мутахассиси профессор Ломбет Ахмет Арда иштирокида интерактив маъруза бўлиб ўтади

2018 йилнинг 25 январь санасида Тошкент тиббиёт академиясида, «LIV Hospital» гинекология бўлими мудири, Туркиянинг гинекология соҳасидаги етук мутахассиси профессор Ломбет Ахмет Арда иштирокидаги интерактив маъруза бўлиб ўтади. Маълумот учун: профессор Ламбет Ахмет Арда 1989 йилда Анкара университетининг тиббиёт факультетини тамомлаган,  Read more

“Оқ гуллар” номли талаба ва ёш олимларнинг халқаро тиббиёт форуми

Тошкент тиббиёт академияси, Халқаро алоқалар бўлими хабар беради: 2018 йилнинг  4-6 апрел кунлари Казан шаҳрида Казан Давлат Тиббиёт Университети (КДТУ) томонидан ташкил этилган, навбатдаги “Оқ гуллар” номли талаба ва ёш олимларнинг халқаро илмий тиббиёт форуми бўлиб ўтади. ТТА ва КДТУ Read more

“Ислом Каримов – Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ва Буюк давлат арбоби” номли анжуманга таклиф этамиз

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президента Ислом Абдуганиевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ПК-2744-сонли қарори ижросини таъминлаш хамда Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида Андижон машинасозлик институтида 2018 йилнинг 21 февраль куни “Ислом Каримов Read more