ТТА ректори тиббиёт ва фармацевтика ОТМлари ректорлари Кенгаши Президиуми аъзолигига сайланди

2020 йил 8 февралда Москва шахрида Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири М.А.Мурашконинг қарорига биноан тиббий ва фармацевтика олий ўқув юртлари ректорлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Тиббиёт ва фармацевтика университетлари ректорлари кенгаши – бу Россия Федерациясининг барча тиббиёт ва фармацевтика университетлари раҳбарларини, шунингдек, турли мамлакатларнинг етакчи тиббиёт университетлари раҳбарларини бирлаштирган замонавий платформа ва ташкилот.

Кенгаш раиси – И.М.Сеченов номидаги Биринчи Москва давлат тиббиёт университетининг ректори, академик П.В.Глыбочко.

Ушбу Тиббий Кенгашнинг Ўзбекистон Республикасидан ягона аъзоси Тошкент Тиббиёт Академиясининг ректоридир.

Йиғилиш давомида Кенгаш раисининг таклифига биноан ушбу Кенгаш Президиуми аъзоларининг янги таркиби тасдиқланди (жами 11 киши).

Овоз бериш натижаларига кўра, Кенгаш аъзоларининг бир овоздан қабул қилган қарорига биноан Тошкент тиббиёт академияси ректори, профессор Л.Н.Туйчиев Кенгаш Президиуми аъзолигига сайланди.

Маълумот учун: Тиббиёт ва фармацевтика университетлари ректорлари Кенгашининг Президиуми доимий равишда коллегиал бошқарув органи бўлиб, Кенгашнинг амалдаги бошқарувини олиб боради. Президиум  уч йилга сайланади. Президиумнинг вазифалари Кенгаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва ассоциацияни ривожлантириш бўйича стратегик қарорларни қабул қилишдир.

Ушбу кенгашда профессор Л.Н.Туйчиевнинг иштироки Ўзбекистон ва Россиянинг тиббиёт университетлари ўртасидаги икки томонлама шерикликни мустаҳкамлашга, дунёнинг етакчи тиббиёт университетлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга, шунингдек, тиббий таълимни ривожлантириш ва халқаро таълим лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишда муҳим масалаларни ҳал этишга ёрдам беради.

Профессор Л.Н.Туйчиевдан ташқари тиббиёт ва фармацевтика университетлари ректорлари Кенгаш Президиумини янги таркиби сайланди:

  1. Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Мурашко Михаил Альбертович;
  2. Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думаси соғлиқни сақлаш қўмитасининг раиси Дмитрий Анатолевич Морозов;
  3. Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Ижтимоий сиёсат бўйича Кенгаш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Игорь Николаевич Каграманян;
  4. Россия Федерацияси Федерал Мажлисининг Давлат Думаси Таълим ва фан қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Онищенко Геннадий Григорьевич;
  5. Академик И.П.Павлов номидаги Биринчи Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети ректори, профессор, Россия фанлар академиясининг академиги Сергей Федорович Багненко;
  6. Кубан давлат тиббиёт университети ректори, профессор Алексеенко Сергей Николаевич;
  7. Курск давлат тиббиёт университети ректори, профессор Лазаренко Виктор Анатольевич;
  8. Н.Н. Бурденко номидаги Воронеж давлат тиббиёт университети ректори, профессор Эсауленко Игорь Эдуардович;
  9. А.И.Эвдокимов номидаги Москва давлат тиббиёт ва стоматология университетининг президенти, профессор, Россия Фанлар академиясининг академиги Ющук Николай Дмитриевич;
  10. Халқлар дўстлиги давлат ордени сохиби Витебск тиббиёт университети ректори, профессор Щастной Анатолий Тадеушевич.

Шу билан бирга, шуни таъкидлаш керакки, Кенгаш раиси, академик П.В.Глыбочко ва Кенгаш Президиуми аъзоси, академик Г.Г.Онищенко Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессорларидир.

 

 

ТТА халқаро бўлими

Translate: Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.