Тошкент тиббиёт академиясида ҳалқаро семинар- тренинглар ўтказилмоқда

Тошкент  тиббиёт  академияси Жамоат соғлиғини сақлаш мактабида Ҳалқаро ҳамкорлик доирасида: “IHOD project, Training the Trainer Workshop Improving competencies of health care professionals in the area of Public health Seminars on Quality in Health Sector, Change Management, Problem Solving and Advances in Teaching Methods” Испаниянинг Валенсия политехника Университети “Менежментда сифатни ошириш маркази” директори, профессор Андрес Каррион Гарсиа ва профессор Елена Вазкуез Баррачина жорий йилнинг 27 январидан 7 февралигача “Соғлиқни сақлашда менежмент” мавзусида магистр-талабалар орасида семинар –тренинг олиб борди. Семинар-тренингда Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби профессор- ўқитувчилари  ҳамда магистр талабалари фаол қатнашдилар. Дарслар қизиқарли баҳс мунозаралар билан ўтди. Бундан ташқари Fulbright стипендияси совриндори, Вашингтон Университети профессори Kawkab SHISHANI ва политология ва инглиз тили бўйича магистр Maria DELANE 2020 йил 1 февралдан 30 июнга қадар Жамоат соғлиғини сақлаш мактабида профессор ўқитувчилар ва талабаларига “Жамоат соғлиғини сақлаш” фанининг долзарб масалалари ҳамда “Инглиз тилини ўрганиш” бўйича семинар тренинг ва амалий машғулотлар олиб бормоқдалар. Жумладан, Жамоат соғлиғини сақлашнинг устивор йўналишларидан илмий изланишларнинг услубияти, илмий изланиш учун керакли маълумот ва кўрсаткичларни йиғиш, биоэтика масалалари, маълумотларни йиғишнинг амалий дала шароитида ўтказиш, илмий изланишларда ёзма тадқиқот усулини қўллаш, керакли илмий тиббий адабиётларни интернетдан излаш ва уларга танқидий ёндошиш, илмий изланишлар натижасига асосланган ҳолда мақолалар ёзиш ва уларни конференцияларда тақдим этиш каби мавзуларда семинар ва амалий машғулотлар олиб бормоқдалар.

Бундан ташқари, Вашингтон Университети профессори Kawkab SHISHANI Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби профессор-ўқитувчилари ва магистрант талабалари билан ҳамкорликда “Таркибида никотин бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишнинг саломатликка зарари” мавзусида илмий изланиш олиб бориб, соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини – шаҳар оилавий поликлиникаларда  умумий амалиёт шифокорлари билан тамаки махсулотларини истеъмол қилаётган беморларга ушбу зарарли одатдан воз кечишнинг самарали йўлларини тадбиқ этилиб, унинг самарадорлиги ўрганилади.

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.