ТТА ва Вильнюс университети Илмий Кенгашининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди

Жорий йил 25 февраль куни Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Вильнюс университети Илмий Кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Қўшма Илмий Кенгаш йиғилишида ТТА Илмий Кенгаш аъзолари ҳамда Вильнус университетининг тиббиёт факультети декани Альгирдас Уткус, ректор маслаҳатчиси Миндаугас Паулюкас, акушерлик-гинекология клиникаси директор ўринбосари Виржиния Палюлите ва бошқа 10 дан зиёд Вильнюс университети Илмий Кенгашининг аъзолари иштирок этди.

ТТА Илмий Кенгаши анъанасига мувофиқ йиғилиш академия ходимларининг фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси, доцентлик илмий унвони каби эришган ютуқлари билан табриклаш маросими билан бошланди.

 

Илмий Кенгашда Тошкент тиббиёт академияси мамлакатнинг барча тиббиёт олий таълим муассасалари ичида биринчи бўлиб “Европа тиббиёт мактаблари” уюшмасининг тўлақонли аъзосига айланганлиги, Вильнюс Университети билан Тошкент тиббиёт академияси ўртасида тузилган ҳамкорлик меморандум, Вильнюс Университети делегацияси ҳамда Тошкент тиббиёт академияси билан ҳамкорликда  ташкил этилган қўшма “Таълим форуми”да кўрилган масалалар ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш давомида Вильнус университетининг тиббиёт факультети декани Альгирдас Уткус Литва Республикаси ҳаёти, таълим ва тиббий таълими, Вильнус университетида йўлга қўйилган таълим тизими ҳақида, Вильнус университетининг “Сантарос” номидаги клиника директори Аусра Билотиене клиникада талабаларга амалиёт ўташлари, илмий иш олиб боришлар ва бошқа яратилган шароитлар ҳақида, Вильнус университети неврология клиникаси директори, Литва неврологлар ассоциацияси президенти Данюс Ятужис Литва Республикаси неврология соҳаси ҳақида, Вильнус университети акушерлик ва гинекология клинкаси директор ўринбосари Вирджиния Палюлите акушерлик ва гинекология клиникаси фаолияти ҳақида ўртоқлашди.

 

Шунингдек,  “Олий таълимдан кейинги таълимда юқори малакали кадрлар тайёрлаш, таянч докторантура ва докторантура фаолияти таҳлили”, “Касбий таълим йўналишида педагогик фаолият кўникмаларини ўзлаштириш ва уларнинг аҳамияти” каби  кун тартибидаги масалалар бўйича маърузачилар сўзга чиқдилар.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan