Тошкент тиббиёт академияси “Янги коронавирусли инфекция: этиопатогенези, клиникаси, даволаш ва профилактикаси” мавзусида видеоконференция ўтказилди

2020 йил 22 апрел куни етакчи мутахассис  – Тошкент тиббиёт академияси юқумли ва болалар юқумли касалликлари кафедраси доценти, тиббиёт фанлари номзоди Рахматуллаева Шахноза Бахадировна иштирокида “Янги коронавирусли инфекция: этиопатогенези, клиникаси, даволаш ва профилактикаси” мавзусида видеоконференция ўтказилди.

 

Видеоконференция Zoom дастури орқали ташкил этилиб, 100 га яқин тингловчи-мутахассислар иштирок этди.

 

Бугунги кунда бутун дунёда катта муаммо бўлиб турган мавзуга бағишланган ушбу вебинарда коронавирус этиологияси, тарихи, эпидемиологик тавсифи, потогенези, клиник белгилари, асоратлари, инфекциядан сақланиш йўллари ва шу каби масалаларга атрофлича тўхталиб ўтилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.