Тошкент тиббиёт академиясида халқаро илмий-амалий онлайн анжуман бўлиб ўтди

Жорий йил 28 май куни Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Белоруссия Давлат тиббиёт университети ҳамкорлигида «Ёшларни соғломлаштиришга йўналтирилган жисмоний тарбияси: долзарб муаммолар ва истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн анжуман бўлиб ўтди.

Анжуманда Тошкент тиббиёт академияси, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Белоруссиянинг Белорус Давлат тиббиёт университети, Белорус технология университети, Руҳий касалликлар илмий-амалий маркази, Қозоғистоннинг С.Д.Асфандиёр номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети, Россиянинг Севостополь Давлат университети, С.И.Георгиев номидаги тиббиёт академияси, Украининг Данбас Давлат машинасозлик академияси, Львов Давлат университети ва бошқа нуфузли олий таълим муассасалари ҳамда илмий-амалий марказ олимлари иштирок этди.

Анжуманда “ Талаба ёшлар жисмоний тарбиясининг тиббий биологик, ижтимоий-педагогик ва психологик жиҳатлари”, “Ўқувчи ва талабаларни соғломлаштиришга йуналтирилган жисмоний тарбиянинг инновацион технологиялари, шакллари, воситалари ва усуллари”, “Тиббий реабилитация, физиотерапия ва жисмоний тиббиётнинг замонавий жиҳатлари” каби масалалар муҳокама қилинди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan