“ТАЛАБАЛИК БАҲОРИ – 2020” кўрик танловининг “Энг яхши мўйқалам (расм чизган) устаси”- номинацияси ғолиблари аниқланди ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ

Жумаева Зилола – тиббий биология факультетининг 303-гуруҳ талабаси. Қаламда  тасвирланган “Устозим портрети”, “Панда” ва яна бир қатор графика йўналишидаги ижодий ишлари учун;

 Садуллаева Холниса – даволаш факультетининг 113- гуруҳ талабаси. Графика ва ранг тасвир йўналишида тасвирланган натюрморт, композиция, этюд ва туркум наброскалари учун;

 Мирзаева Рахшона – даволаш факультети 402- гуруҳ талабаси. Ранг тасвир (живопись) йўналишидаги  “Ёмғир”, “Шаҳар манзараси” , “Ой нурида”, “Шаршара” , “Реалистик кўз” деб номланган ижодий ишлари учун;

 Ахматова Зулфизар – тиббий профилактика факультети 203-гуруҳ талабаси. Ранг-тасвир йўналишидаги “Ифторлик”, “Табиат” каби ижодий ишлари учун;

 Акбарова Лобар – даволаш факультети 107- гуруҳ талабаси. Тасвирий санъатнинг мозаика услубидаги ижодий ишлари учун;

 Асатиллаева  Азиза даволаш факультети 114- гуруҳ талабаси. Реалликка асосланган ранг-тасвир йўналишидаги этюд, натура ва композициялари учун.

 Танлов йўналишлари ғолибларига Тошкент тиббиёт академиясининг эсдалик совғалари, диплом ва сертификатлари тақдим этилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan