ТТА хузуридаги Фан доктори илмий даражасини берувчи илмий кенгашларда онлайн ҳимоялар ўтказилмоқда

Коронавирус пандемияси тарқалишининг олдиниши олиш бўйича жорий қилинган карантин шароитида изланувчилар ва мутахассисларнинг соғлиғини асраш, аттестация жараёнини  самарали амалга ошириш мақсадида илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда онлайн шаклда диссертациялар ҳимоясини ўтказмоқда.

 

Тошкент тиббиёт академияси хузуридаги Фан доктори илмий даражасини берувчи

барча илмий кенгашларда ҳам диссертациялар ҳимоялари бўлиб ўтмоқда. Жумладан, жорий йил  22 май куни Ли Марина Владимировнанинг «Ичимлик сувининг радиацион хавфсизлигини гигиеник таъминлаш»  мавзусидаги 14.00.07–Гигиена ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси;

 

26 май куни Бутаев Азамат Хасанджановичнинг «Миастениянинг клиник морфологияси ва уни комплекс даволашда лазер технологиялари қўлланилишини асослаш» мавзусидаги 14.00.15–Патологик анатомия ихтисослиги бўйича фалсафа фанлари доктори (PhD) диссертацияси ҳамда Чориев Беруний Акбаровичнинг «Суд тиббиётида қўллаш мақсадида одам ва ҳайвон оқсилларини преципитацияловчи иммун зардобларни олиш имкониятлари» мавзусидаги 14.00.24–Суд тиббиёти ихтисослиги бўйича бажарилган тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертацияси;

 

3 июнь куни Ф.Б. Абдумаликова «Беморларнинг асосий давога тарафдорлик даражасини хавотир-депрессив ҳолатларнинг яққоллик предикторларга боғлиқликда ўрганиш» мавзусида ҳамда Д.К. Муминов «Зотилжам билан оғриган беморларда буйракларнинг функционал ҳолати: прогностик ва терапевтик аспектлари» мавзусидаги бўйича тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрлаган диссертацияси ҳимоялари мувофаққиятли ўтказилди.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan