Тошкент тиббиёт академиясининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан «COVID-19» ни даволаш бўйича шифокорлар малакаси оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, касалликни тарқалишининг олдини олиш бўйича тиббиёт ходимларини ўқитиш ва касбий малакасини ошириш ишларини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги буйруғига асосан Тошкент тиббиёт академиясининг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан Тошкент, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш, касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича тиббиёт ходимларини ўқитиш ва касбий малакасини ошириш ишлари амалга оширилмоқда.

Худудлардаги шифокорлар учун COVID-19 инфекцияси бўйича режалаштирилган 18 соатли модул ўқув дарслари ўтқазилиб, имтиҳонлардан аъло даражада топширганларига COVID-19 инфекцияси ташхиси билан беморларни даволашда рухсат берадиган махсус сертификатлар билан тақдим этилмоқда.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan