Тошкент тиббиёт академиясида ўқув жараёнида менежмент кредит-модул тизимига бағишланган Биринчи халқаро курси бошланди

2020 йилда сайёрамизнинг барча давлатларини қамраб олган янги коронавирус инфекция пандемияси соғлиқни сақлаш тизимида ривожлантириш керак бўлган устувор йўналишларни аниқ қилиб кўрсатиб берди.

Бугунги кунда, Жахон бўйлаб тиббиёт ходимлари, инсонларнинг фаровонлиги, соғлиғи ва ҳаётлари учун ўз билим билим даражалари, касбий маҳоратлари ва тиббий малакаларидан қаътий назар COVID-19 билан жасорат билан курашиб келмоқдалар.

Барча мамлакатларнинг Соғлиқни сақлаш тизимлари учун ушбу қийин даврда, тиббиёт мутахассислари ўртасидаги ҳамкорлик, шериклик ва энг янги маълумотлар ва билимларни тезкор алмашиш, энг яхши халқаро тажриба ва амалиётдан кундалик ишда фойдаланиш – аҳолини юқори сифатли тиббий ёрдам билан таъминлашнинг асосий ютуғига айланди.

Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларига илғор халқаро стандартларга мувофиқ ва Европанинг етакчи университетлари амалиёти асосида ўқув жараёнини тақдим этиш мақсадида, Tошкент тиббиёт академияси, Вильнюс университети ва Европа тиббиёт мактаблари Ассоциацияси билан ҳамкорликда Германиянинг Xалқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) кўмагида янги «Кредит-модул тизими бўйича ўқув жараёнини бошқариш» замонавий малака ошириш курси ташкил этилди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил               8 октябрдаги ПҚ-5847-сонли «Ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг ўқув жараёнини босқичма-босқич кредит-модул тизимга ўтказиш кўзда тутилган.

2020 йилнинг феврал ойида Tошкент тиббиёт академияси Халқаро эътирофга сазовор бўлди ва мамлакатдаги барча тиббиёт олий ўқув юртлари орасида биринчи бўлиб Европа тиббиёт мактаблари Ассоциациясининг ҳақиқий аъзоси сифатида расмий равишда қабул қилинди (https://tma.uz/ru/2020/02/25/tashkentskaya-meditsinskaya-akademiya-poluchila-mezhdunarodnoe-priznanie/), ва бугунги кунда TТА томонидан Вильнюс университети ва Ассоциация билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган халқаро курс академиямизнинг остонасидан бошланди.

Ушбу курсни яратиш ва уни Tошкент тиббиёт академиясида амалга оширишда ТТАнинг GIZнинг «Ўзбекистонда илғор тиббий технологияларни бошқариш»  лойиҳаси иштирокчиси бўлганлиги туфайли амалга ошмоқда. 2020 йилда TТА да GIZ лойиҳаси доирасида катта ишлар амалга оширилган бўлиб, улардан замонавий тиббий технологиялар учун роботлаштирилган симуляторлар ҳамда ва замонавий симуляция ускуналари билан жихозланган Инновацион марказ (жиҳозланиш қиймати ярим миллион евродан ортиқ) ҳамда бугунги кунда бошланадиган халқаро курс бунинг яққол мисолидир.

Кредит-модул тизим бўйича ўқув жараёнини бошқариш бўйича Биринчи халқаро курснинг очилишига бағишланган тантанали маросимда курсни ташкил қилган университет раҳбарлари – Tошкент тиббиёт академияси ва Вильнюс университети, Германия Халқаро ҳамкорлик жамияти раҳбарияти, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси, тиббиёт мактаблари Ассоцицияси, Европа Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Tиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази вакиллари иштирок этдилар.

Мазкур курсда биринчи бўлиб ўқув жараёни ташкилотчилари яъни тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш Маркази ва Tошкент тиббиёт академиясининг етакчи профессор-ўқитувчилари иштирок этишади. Бу эса ўз навбатида уларга яқин кунларда ўқув жараёнини кредит-модул тизимига мослаштириш бўйича комплекс ишларни амалга ошириш имконини беради.

Кредит-модул тизим бўйича ўқув жараёнини бошқариш бўйича Биринчи халқаро курснинг TТАда бошланиши Ўзбекистондаги тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларига тиббий таълимнинг Европа мезонларига жавоб берадиган юқори малакали олий маълумот олиш имкониятини яратиш йўлидаги муҳим босқичдир.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Comment moderation is enabled. Your comment may take some time to appear.