МИЛЛИЙ РЕЙТИНГДА ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ РЕСПУБЛИКА ТИББИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ОРАСИДА 1-ЎРИНДА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тоълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг расмий сайтида Олий таълим муассасалари миллий рейтинги эълон қилинди.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017-йил 20-апрелдаги ПҚ-2909-сон қарорига асосан олий таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, таълим сифатини янада юқори босқичга олиб чиқиш ва уларни халқаро рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан сўнгги уч йилда олий таълим муассасаларининг Миллий рейтинги эълон қилиб борилмоқда.

 

Миллий рейтингни аниқлаш учун зарур бўлган асосий маълумотлар жорий йилнинг март ойига қадар умумлаштириб бўлинган эди. Кутилмаганда келган коронавирус пандемиясига қарамасдан миллий ОТМлар рейтингини аниқлаш бўйича ишлар давом эттирилди. Шунингдек, қўшимча ўрганиш талаб қилинадиган маълумотлар масофадан туриб ёки жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Бир неча маротаба олий таълим муассасалари ректорлари билан ҳар бир индикатор бўйича маълумотлар таҳлил қилиниб, тўлиқ шаффоф ҳолатга келтирилди. Рейтинг балларини ҳисоблашдан олдин таҳлилий ўрганилган маълумотлар тасдиқлаш учун олий таълим муассасалари ректорларига тақдим этилди.

 

Халқаро тажрибага мувофиқ такомиллаштирилган индикаторлар асосида жорий йилнинг феврал-июн ойларида Республиканинг 57 та олий таълим муассасалари (филиаллари билан бирга) фаолияти таҳлил қилинди ва 2020-йил 1-январ ҳолатига уларнинг рейтинг натижалари тайёрланди:

 

Рейтинг натижаларига кўра тиббиёт соҳасида Тошкент тиббиёт академияси республика тиббий олий таълим муассасалари орасида 1-ўринни қўлга киритди. Республиканинг барча олий таълим муассасалари ўртасида эса 7-ўринни эгаллаган.

Translate: Eng Рус

One Reply to “МИЛЛИЙ РЕЙТИНГДА ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ РЕСПУБЛИКА ТИББИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ОРАСИДА 1-ЎРИНДА”

  1. Хаммага омад. Академиямиз доим номига лойик уринда булсин. Бундан кейин ОТМлар уртасида биринчи уринда туриши хохлайман.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan