“Тиббий биология иши” таълим йўналиши битирувчи курс талабалари билан учрашув бўлиб ўтди

2020 йилнинг 10 ноябр куни “Тиббий биология иши” таълим йўналиши битирувчи курс талабалари билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ТТА Илмий ва инновация ишлари бўйича проректори Азизова Ф.Л., ТТА Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети декани Ф.И. Саломова, декан муовини Т.Мустанов “Тиббий биология иши” таълим йўналиши мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчилари, битирувчи курс талабалари ва бошқалар иштирок этишди.

ТТА Илмий ва инновация ишлари бўйича проректори Азизова Ф.Л. кириш сўзида коронавирус инфекцияси (Covid-19) пандемияси муносабати билан дунёдаги, жумладан республикамиздаги эпидемиологик вазият ҳақида ахборот бериб, битирувчиларнинг – врач-лаборант лавозимида маъсулиятли касб эгаси бўлишларига урғу берди. Ф.Л.Азизова давлатимиз томонидан соғлиқни сақлаш тизими, жумладан даволаш-профилактика муассасалари лабораторияларининг моддий-техник базасини бойитиш, аҳоли саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш, шунингдек коронавирус инфекциясига (Covid-19) қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ва битирувчи курс талабалари олдидаги бажарилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.

ТТА Тиббий профилактика ва жамоат саломатлиги факультети декани Ф.И. Саломова ўз сўзида коронавирус инфекцияси (Covid-19) пандемияси муносабати билан республикамиздаги эпидемиологик вазият врач-лаборантларга бўлган эхтиёжнинг юқорилиги ҳақида тўхталиб ўтди. Якуний давлат аттестациядан муваффақиятли ўтиш учун талабалар бугунги кундан тайёргарлик кўришни бошлаши кераклигини таъкидлади. Шунингдек талабаларни ЯДА ўтказиш тартиби ва босқичлари билан таништирди ва талабаларни бу жараёнга маъсулият билан ёндодшлари лозимлигини эслатди.

ТТА Тиббий биология иши таълим йўналиши мутахассислик кафедралари профессор-ўқитувчилари ўз сўзларида битирувчи курс талабалари тиббий ва биологик кимё, информатика, тиббий техника, гематология, лаборатория иши,  фармакология ва микробиология фанларини чуқур ўзлаштириши лозимлигини айтиб ўтишди. Кейинчалик танлаган йўналишлари бўйича магистратурада ўқишни давом эттиришлари мумкинлиги ҳақида ахборот беришди.

Мажлис якунида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар жавоб беришди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan