ТТА кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот ишлари олиб борилмоқда

12.11.2020 санасида Тошкент вилояти, Келес шахри, Қир-Ариқ маҳалласида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш”шиори остида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирни маҳалла фуқаролар раси М.Х.Гофурова томонидан ташкиллаштирилди. Тадбиримизда қатнашганлар: Тошкент Тиббиёт Академияси, 1-сон Умумий ва Болалар Хирургияси кафедраси профессор-ўқитувчилари А.О.Охунов, А.З.Факиров, А.Р.Бобобеков ва Н.Ш.Худойбергановалар. Миллий Университет ўқитувчиси Ж.М.Каримжонов. 10-сонли мактаб директори ўринбосари Х.Ташмухаммедов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист А.Атабаев.

Тошкент тумани, Қир-Ариқ МФЙ раиси М.Х.Гофурова сўзга чиқиб, мамлакатимиз давлат раҳбарларининг ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бўйича нутқ сўзладилар. 10-мактаб ўқувчиларининг байрамона чиқиши бўлиб ўтди.

Translate: Eng Рус

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan