ЭЪЛОН! Тошкент тиббиёт академиясининг юқори натижаларган эришган талабалар диққатига

2020 – 2021 ўқув йилида   Тошкент тиббиёт академиясида  юқори натижаларга эришган талабаларга  3-сонли талабалар турар жойида яшаш учун жой назарда тутилган.

Қуйидаги ютуқларга эришган талабалар:

  • Давлат мукофоти соҳиблари, Президент, Ибн Сино номидаги давлат стипендиантлари ҳамда бошқа номдаги махсус стендияга эга талабалар.
  • халқаро ва Республика миқиёсидаги  фан олимпиадалари ғолиблари.
  • Олий таълим вазирлиги томонидан эьлон қилинган танловлар ғолиблари.
  • ТТА томонидан эълон қилинган танловлар ғолиблари.
  • Олий таълим вазирлигининг талабалар учун телеграмм гурухларида: “ВУЗ-24”, “Талаба ВУЗ”, “@5 ташаббус ОТМ” да видеороликлар ва бошқа ижодий ишлар билан фаол иштирок этган талабалар.
  • ТТА нинг “Келинг ватанимизга қанот бўлайлик”, “Бахтли бўлай десангиз” , “ТТА ижодкор талабалари” телеграмм гурухларида эълон қилинган танловлар ғолиблари 3-сон талабалар турар жойига жойлаштирилади.

 

Изоҳ: Юқорида кўрсатилган ютуқларга эришган талабалар асосли ҳужжатлар билан факуьтет декани ёки ёшлар билан ишлаш бўйича декан  муовинига мурожаат қилиши лозим.

 

 

Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор                       Т.А. Бобомуротов

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan