Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун моҳиятига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил қилинмоқда

2021 йил 22 январ куни Тиббий педагогика факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини С.Ш.Рустамова, Педагогика ва психология кафедраси ўқитувчиси, факультет бош мураббийси Н.А.Аскаровалар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан тадбир ташкил қилинди. Ижтимоий фанлар кафедраси катта  ўқитувчиси Ғ.Ғ.Ўтаев томонидан маъруза қилинди. Педагогика ва психология кафедраси доценти М.Э.Ахмедова ва ўқитувчи Н.А.Асқаровалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбирда Тиббий педагогика факультетининг 1 ва 4 курс талабалари ва Халқ табобати факультетининг 1 курс талабалари иштирок этишди.

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan