Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича Республика танлови эълон қилинади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги танлов эълон қилади!

Қадрли ёшлар!

✔Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича вазир буйруғи имзоланди.

?Ўз ижодингиз ва креатив ғояларингиз билан Apple iPhone 12 Pro Max смартфонига эга бўлишни қўлдан бой берманг!

? Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва  талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

? Танлов шартлари:

-вазирликнинг фаолияти ва аҳамиятини фалсафий ифода этиш;

-бетакрор бадиий ечим ва креатив ёндашувга эга бўлиши ҳамда ундан рамз сифатида фойдаланиш мумкинлиги;

-замонавий, ўзига хос, осон таниб олинадиган ва ноанъанавий шаклга эга бўлиши лозим.

Танловга лойиҳалар тақдим этиш тартибига кўра:

? ҳар бир иштирокчи танловда фақат битта лойиҳа тақдим этиши мумкин;

?логотип лойиҳаси формати – 10 Мб гача, икки кўринишда – PNG ва JPG форматда logo@edu.uz электрон почта манзилига юборилиши талаб этилади.

? Логотип Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида ташкил этилган Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади.

? Танловда лойиҳалар бир босқичда 2021 йил 1 февралдан 25 февраль соат 23:59гача қабул қилинади.

? Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Вазирлик телеграм каналига

уланиш???

https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g

 

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  2021 йил 26 январдаги 47-сонли буйруғи асосида

One Reply to “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича Республика танлови эълон қилинади”

  1. Логотипни ута замонавий графпрограммаларида бажариб почта оркали юбордик лекин хеч кабул килинмади. Манимча кимидир кими юборишини кутишвотти. Резултатни курамиз худо холаса. Критикалани фейсбукда укимиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan