ТТА нинг Ахборот-ресурс маркази барча фойдаланувчиларга 2021 йил        1 мартидан Республиканинг 125 та ташкилоти учун 12 та EBSCO ахборот хизматлари базаларига миллий обуна бошланганини маълум қиламиз…

ЭЪЛОН

 

ТТА нинг Ахборот-ресурс маркази барча фойдаланувчиларга 2021 йил        1 мартидан Республиканинг 125 та ташкилоти учун 12 та EBSCO ахборот хизматлари базаларига миллий обуна бошланганини маълум қиламиз.

EBSCO Information Services кутубхоналар, университетлар ва компанияларнинг янги авлоди учун инновацион ресурсларни ишлаб чиқади ва илмнинг барча тармоқлари бўйича академик университетлар, компаниялар, тиббиёт ташкилотлари, турли даражадаги мактаблар ва давлат органларига тадқиқот ишларида 500 дан зиёд илмий электрон маълумотлар базаларидан фойдаланиш имконини беради.

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда 12 та маълумотлар базасидан бепул онлайн фойдаланиш имконини беради.

Обуна 2021 йил 1 мартидан 2022 йил 28 февралига қадар амал қилади.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan