Жамоат саломатлиги, соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш кафедрасида «Бу менинг онам» мавзусида маънавий тадбир ташкил этилди

Бугун 13 март куни Тошкент тиббиёт академияси олий маълумотли ҳамшира факултети 202-гуруҳ талабалари билан “Бу менинг онам” мавзусида манавият соати ташкил этилди. Она бебаҳодир. Ҳар бир инсон ўз онасини яхши кўради. Мазкур гуруҳ талабалари ким онасини қандай таърифлайди, эъзозлайди деган ғоя билан бу тадбирни ўтказилди. Ушбу тадбирда Онага атаб шеърлар  айтилди , таърифлар келтирилди.

Ҳар бир истагимнинг чорасин топган ,

Менга тош отганга жонини отган,

Дард чексам ёнимда мўлтираб ётган,

Бу менинг онам.

Бу менинг онам.

Она бу фарзанди учун ўз жонини фидо қилгувчи фаришта. Тунларни бедор ўтказгувчи фидоий посбон. Овқат қилиб боласини сийлагувчи пазанда бека. Ўзини ўйламай фарзандим уйлайдиган меҳри чексиз бебахо инсондир.

Гуруҳ аъзоси Рустамова А. томонидан “Илтижо” монологи  айтилди. Шунингдек талабалар томонидан “Бу менинг онам” қўшиғи куйланди. Талабалар ва ўқитувчилар бу тадбиримиздан жуда мамнун бўлишди.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan