Тошкент тиббиёт академияси профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Илмдан бошқа нажот йўқ” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирни Тошкент тиббиёт академияси ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Т.А.Бобомуратов очиб бериб ёшларимизни она Ватанга мухаббат, бой тарихимизга, ота-боболаримизнинг динига садоқат руҳида тарбиялаш зарурлиги, аввало уларнинг қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни кучайтиришимиз муҳимлигини таъкидлади. Шу мақсадда ҳозирги кунда ислом динининг инсонпарварлик ва маърифатпарварлик жиҳатлари тарғиб қилиш, “Жахолатга қарши маърифат” шиори остида турли оқимларга қарши халқимиз айниқса ёшларимиз онгида иммунитет шакллантириш учун тарғибот-ташвиқот учрашувларини режалаштирилганлиги бундан фақатгина професор-ўқитувчилар, талабалар ўртасида маънавий мутиҳни соғломлаштириш, ёшларимизнинг онгу тафаккурида “Оммавий маданият”га, турли ёт ғояларга, миллий маънавиятимизга зид келувчи салбий  холатларга қарши иммунитет хосил қилиш, уларни фақат эзгуликка, Ватанни севишга чорлаш эканлигини гапириб ўтди.

Шундан сўнг сўз навбати Олий маъҳад ислом институти катта ўқитувчиси Абдурасул Эшпўлатович Тошпўлатовга берилди.

Маълумки, мустақилликдан кейин юртимизда виждон эркинлиги тўлиқ таъминланди. Бу эркинлик фуқароларнинг у ёки бу динга эътиқод қилиш ёки хеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини беради. Мамлакатимиз аҳолисининг 90 фоизидан ошиғи мусулмон бўлиши билан бирга бошқа динга эътиқод қилувчилар ҳам бор ва уларга мусулмонлар қаторида барча эркинликлар тўлиқ кафолатланган. Бугунги кунда ислом динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб, унинг ҳайрихох ва тарафдорлари кўпайиб бормоқда. Бунинг асосий сабаби муқаддас динимизнинг хаққонийлиги ва поклиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги, одамзотни комиллик ва эзгуликка чорлаши билан боғлиқ.

Таассуфки, хозирда ислом динини ниқоб қилиб, манфур ишларини амалга ошираётган мутаассиб кучлар ҳали онги шаклланиб улгурмаган, тажрибасиз, ғўр ёшларни ўз тузоғига илинтириб, улардан ўзларининг нопок максадлари йўлида фойдаланмокда. Бундай ножўя ҳаракатлар аввало муқаддас динимизнинг шаънига доғ бўлишини, охир- оқибатда эса маънавий хаётимизга салбий таъсир кўрсатишини барчамиз чуқур англаб олишимиз ва шундан хулоса чиқаришимиз зарур. Бугунги кунда диний шиорлар остида сиёсий хокимиятга интилаётган диний экстремистик ташкилотлар Марказий Осиё мамлакатлари, ҳусусан Ўзбекистондаги ижтимоий – сиёсий вазиятни издан чиқаришга ҳаракат қилаётгани ачинарли бир ҳолдир. Юртбошимиз бундай тоифаларга қарата ўз фикрларини билдириб “Дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халк ёки мамлакатни ўзига тобеъ қилиб, бўйсундирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги  бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади” деганлар. Бунақанги маънавиятимиз, динимизга қарши қаратилган ҳар қандай тахдид мамлакатимиз ҳавфсизлигига, келажагимиз бўлмиш ёшларимизнинг кейинги ҳаёт йўлларига жиддий ҳавф солиб, охир-оқибат жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин.

Буни олдини олиш учун хар биримиз авваламбор ёшларимиз онгида бўшлиқ қолдирмаслигимиз керак. Президентимиз ! «Бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда хам бўшлиқ бўлмайди. Қаердадир бўшлиқ пайдо бўлдими, ҳеч шубхасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга харакат қилади» деб ҳар бир ота-она уйида, ўқитувчи ва мураббийлар ўқув муаассасаларда, кексаларимиз маҳаллада фарзандларимизнинг онгидаги бўшлиқни яхшилик, эзгулик, ватанпарварлик, ҳалоллик, ростгуйлик каби фазилатлар билан тўлдиришлари лозимлигини уқтиради. Фарзандларимиз хаммамизга маълум ёшликларида кўп савол беришади. Уларнинг берган саволларини кўпчилигимиз малол олиб ёки жавоб беришга қийналганимиз сабаб мени тинч қўй, қўп гапирма, тинч ўтир ёки бориб ўйинингни ўйна деб, қўполлик билан саволларини жавобсиз қолдирамиз. Бунинг натижасида уларнинг онгида бўшлиқ пайдо бўлади. Шунинг учун яхшилик билан, уларни берган саволларига ақллари доирасида тушунчани берсак бу бўшлиқ хосил бўлишини олдини олган буламиз.

Ҳозирги кунда шу бўшлиқни тўлдиришга уринадиган ва ғаразли мақсадларини амалга оширишни ўйлаб юрганлар кўп. Оқибатда эса бундай мафкуравий хуружлар натижасида баъзилар ўзи туғилиб ўсган юртидан, ота-онасидан тониб, унга ҳиёнат қилиб, ватанпарварлик туйғуларидан маҳрум бўлиб, инсонийлик табиатидан ҳам чиқиб қолганини ўзлари тушунмаяпти. Муҳтасар қилиб айтганда, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ бўлмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини ёшлик пайтидан бошлаб шакллантириш зарур эканлиги талаба ёшларга тушунтирилди.

Иккинчидан фарзандларимизни онгида мафкуравий иммунитетни ҳосил қилишимиз лозимлиги, бугун 21 аср  глобаллашув жараёнида ёшларимиз радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар орқали ҳар хил ахборот ва маълумотларни олаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.  Баъзи бир ақидапарастлар ўз ғаразли мақсадлари йўлида мафкуравий таъсир ўтказишга уриниб, қабих ишларини амалга оширмоқда. Маълумки, ҳар қандай касалликни олдини олиш учун, аввало, киши организмида унга қарши иммунитет хосил килинади. Президентимиз «Фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя, жахолатга қарши маърифат билан курашиш ҳар қачонгидан кўра муҳим ахамият касб этмокда» деганлар. Демак, биз бундай вазиятда ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, маънавиятлик, миллий қадриятларига содиқ, дунё қараши кенг, иродаси мустаҳкам, сабр – бардошли, ошкора ва пинхона кўринишдаги маънавий таҳдидларга доим тайёр турадиган, замон билан баробар қадам ташлайдиган инсон қилиб, болалик пайтидан бошлаб тарбиялашимиш лозим.

Жаҳолатга қарши курашнинг битта йўли бор. Бу – Маърифат йўлидир. Тарбиянинг одоб ва ахлоқ тушунчаларига асосланган бу файзли йўл, инсонни  маънавий баркамолликка чорлаб, қалбларга хотиржамлик, ҳаётимизга тинчлик, топганимизга барака беради.

ТТА да бўлиб ўтган маънавий – маърифий тадбирда ёшларни адолат ва ҳақиқат йўлига бошловчи мафкура тўғрисида гапирилди. Тадбирда Тошкент шахар ИИББ терроризм ва диний экстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходими Исматов Бекмурод Абдусаломович иштирок этди ва талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Тошкент тиббиёт академияси талаба ёшлари даврасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда илмнинг қудратли маънавий куч эканлиги тўғрисида гапирилди, барча илмлардан ҳабардор инсонни алдаш осон булмайди. Илм урганинг…дея талабларни ватанпарварлик ва илм ўрганишга чақирдилар.

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan