Турдош таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди 2021/22 ўқув йили учун олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори бўйича турдош таълим йўналишлари рўйхати белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, талабалар ўқишини кўчиришнинг янги тартиби жорий қилинган.

Айни пайтда республикадаги бир ОТМдан иккинчи ОТМга ўқишни кўчириш учун аризалар transfer.edu.uz сайти, хориждаги ОТМдан Ўзбекистондаги ОТМга ўқишни кўчириш учун аризалар эса transfer.dtm.uz сайтида қабул қилинмоқда.

Аризалар қабули 5 августгача давом этади.

Турдош йўналишлар рўйхати (pdf).

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan