ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!!!

Д И Қ Қ А Т  Т А Н Л О В !!!

 Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг 100 йиллиги муносабати билан академиямизда таҳсил олаётган бакалавриат ва магистратура талабалари, клиник ординаторлар, докторантлар учун “Мен нечун севаман Ўзбекистонни” мавзусида танловлар эълон қилинади.

Танлов 3 та йўналишда: Тошкент тиббиёт академиясидаги ўқув жараёнлар,  илмий-инновацион ҳамда ёшларда ватанга садоқат руҳини кучайтиришга қаратилган ишлар бўлиши лозим.  Танловга  материалларни расм, видеоролик,  матн ( иншо, эссе, шеьр)  кўринишида  топширишингиз мумкин. Иштирок этишни истаган талабалар ва ёш олимлар қуйидаги намуна асосида 2021 йил 20 августга қадар онлайн ариза ва ижодий ишларини юборишлари мумкин.

Факультетлар ва белгиланган йўналишлар бўйича танлов ғолибларига ТТА раҳбарияти томонидан рағбатлантириш амалга оширилади.

Эслатма: Танловларда қатнашишни ҳохловчилар  99-640-44-23 телеграм рақамига  ёки факультет деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича муовинларига  юборишлари мумкин.

Мурожаат учун тел: 71-150-78-03

Тошкент тиббиёт академияси ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими; Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти  ҳамда талабалар кенгаши.

 

Н А М У Н А:

     А Р И З А

Мен______________________________________________________________Тошкент тиббиёт академияси

__________________________________________________________________

                                                                (Факультет, гуруҳ)

тахсил оламан. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг

100 йиллиги муносабати билан Тошкент тиббиёт академиясида 2021 йил 20 августь куни ташкил этилаётган

“Мен нечун севаман Ўзбекистонни” номли танловнинг

__________________________________________________________________

                                                                 (йўналиш номи)

__________________________________________________________________

                                                   (танлов материали номи)

мавзусидаги видеоролик (шеър, аудио, расм) билан иштирок этиш истагини билдираман.

 

______________         _______________       _____________________________

              Сана                                      Имзо                                                Ф.И.Ш.

 

 

 

Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan