ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА МАГИСТРАТУРАГА КИРИШ УЧУН МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИДАН ТЕСТ ИМТИҲОНЛАРИ БОШЛАНДИ

TTA magistratura imtihon

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги “Тиббий санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлоқ янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4666-сонли ва 2021 йил 22 июндаги “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-5157-сонли қарорига мувофиқ Тошкент тиббиёт академиясида магистратурага кириш тест имтиҳонлари бошланди.

2021/2022 ўқув йили магистратура қабули фаолиятининг ўзига хос жиҳати талабгорлар чет тили фанидан кириш тест имтиҳонларни Давлат тест марказида, мутахассисликлар бўйича эса кириш имтиҳонларни Тошкент тиббиёт академиясида тест кўринишда топширадилар.
Кириш тест имтиҳонларини оқилона ва шаффоф тарзда олиб бориш учун барча тайёргарликлар кўрилди.

Бугун эрта тонгдан кириш тест синовлари ўтказидиган ҳудуд гигиеник воситалар (санитария-зарарсизлантирувчи антисептиклар, хлор, совун, ниқоб, қўлқоплар, тозалаш учун антибактериал воситалар ва ҳ.к.) билан таъминланди.

ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИДА МАГИСТРАТУРАГА КИРИШ УЧУН МУТАХАССИСЛИК ФАНЛАРИДАН ТЕСТ ИМТИҲОНЛАРИ АДОЛАТ МЕЗОНЛАРИ АСОСИДА ДАВОМ ЭТМОҚДА…

Республикамизда  барча соҳаларга тадбиқ этилаётган  рақамлаштириш жараёни Тошкент тиббиёт академиясида ҳам амал қилмоқда. Айни кунда академиянинг фан ва таълим, илмий тадқиқот фаолияти ва қабул жараёнларини рақамлаштириш жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Бу тизимнинг афзалликлари  бугун Тошкент тиббиёт академияси магистратура мутахасислик фанлари бўйича тест синовларида ўз қулайликларини  намоён  этди.

Шаффорлик, очиқликни таъминлаш, ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатларини олдини олиш мақсадида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиляпти. Натижада  тест имтиҳонлари жараёнининг  онлайн тарзда махсус сайт ва ижтимоий тармоқларга ўз вақтида  узатилиши таъминланмоқда..

Талабгорлар махсус дастур орқали паспорт назоратдан ўтеазилмоқда. Ушбу паспорт назорат тизими орқали талабгорнинг шахси унинг паспортидаги идентификацион рақами билан солиштирилади. Ушбу текширув учун махсус бўлган дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, уни амалиётга тадбиқ  этиш мақсадида етук мутахассислар жалб этилди.

Талабгорлар компьтерда тест синовларини очиш учун махсус бўлган логин ва паролни оладилар.

Аудиторияда тест имтиҳонлари жараён тўғридан-тўғри интернет сайти орқали  Тошкент тиббиёт академияси веб-сайтига узатилмоқда.

Талабгорлар тест имтиҳонлари ўтказиладиган аудиторияга киришда А, Б, С, Д, Е блоклар бўйича назоратдан ўтказилмоқда.

Тест синовлари ўтказиладиган худудда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг тўпланиши ҳамда ноҳуш ҳолларнинг олдини олиш билан боғлиқ чора-тадбирлар белгиланди.
Имтиҳон тафсилотлари билан боғлиқ бошқа маълумотлар билан кун давомида таништириб борамиз.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan