Хасанова Машҳура Абдувалиевна
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи
Teл.: +998(78) 150-78-03
E-mail: mashxura1976y@mail.ru.
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими Академияда олиб бориладиган маънавий-маърифий ишларга бошчилик қилиш, бўлимга тегишли норматив ҳужжатларда белгиланган кўрсатмаларни мувофиқлаштириш, бўлимлар, жамоат ишлари ва кафедраларнинг маънавий-маърифий тажрибаларини умумлаштириш, талаба-ёшларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий дунёсини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаларини амалга оширади.
Умумий қоидалар
- Бўлим академия ректорининг буйруғи асосида тузилади;
- Бўлимнинг ишчи гуруҳи академиянинг ушбу соҳа бўйича етакчи мутахассислари, профессор-ўқитувчилардан таркиб топади;
- Бўлим Ёшлар билан ишлаш проректори бошчилигида фаолият олиб боради;
- Ўз фаолиятини йўлга қўйишда бўлим факультет деканлари ва уларнинг ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, кафедра ҳамда гуруҳ раҳбарлари билан биргаликда иш олиб боради;
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Маънавият ва маърифат марказининг низоми асосида иш олиб боради, жорий ва келажакдаги иш режаларига асосланиб иш юритади.
Бўлимнинг мақсади:
- Талаба-ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларига содиқлик руҳида тарбиялаш,
- уларнинг руҳий-эстетик дунё қарашини кенгайтириш,
- тафаккурини юксалтириш,
- ёшлар дунё қарашига салбий таъсир кўрсатадиган ҳар хил “оммавий маданият” хуружларидан авайлаб-асраш,
- уларни бу йўллардан қайтариш,
- Мустақил Ўзбекистоннинг ҳақиқий фидойиси бўлиб камол топишини шакллантиришдан иборат.
Бўлимнинг вазифалари:
- Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий, маънавий-маърифий ишларга боғлиқ чора-тадбирларни ўтказиш;
- Талаба-ёшлар орасида маънавий-ахлоқий, эстетик, сиёсий, ҳуқуқий, олижаноблик фазилатларини шакллантириш, турли мафкуравий таҳдидларга қарши курашиш имунитетини янада кучайтириш мақсадида турли соҳа мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда давра суҳбатлари, учрашувлар, маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ташкил этиш.
- Миллий урф-одатлар, қадриятлар асосида олиб борилаётган анжуманлар, учрашувлар ташкил қилиш
- Талабаларнинг руҳий ва жисмоний қобилиятини шакллантириш мақсадида олиб бориладиган ишларни шакллантиришга кўмаклашиш;
- Академияда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини белгилаш, уларга зарур норматив ҳужжатлар ҳам тавсиялар ишлаб чиқиш;
- Республика маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлимлари ҳамда мамлакатимизда хизмат кўрсатиб келаётган фондлар, ижтимоий ташкилотлар билан биргаликда маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш.
Бўлимнинг ҳуқуқлари:
- Факультетлардаги маънавий-маърифий, ахлоқий ишларни назорат қилиш;
- Маънавий-маърифий ишларга боғлиқ вазирлик буйруқлари ҳам кўрсатмаларини факультетларда бажарилишини назорат қилиш,
- Деканларнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосарларини тайинлаш, ҳамда вазифалардан озод қилишга боғлиқ йиғилишларда доимий равишда ўз тавсиялари билан қатнашиш.
- Маънавий-ахлоқий масалалар бўйича факултет деканлари ва кафедра мудирларига кўрсатмалар, тавсиялар беради;
- Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик ўқув юкламаларида «Маънавий-маърифий ишлари» соҳасига тегишли бандига тўлиқ бажарилишини назорат қилади ва уни баҳолайди;
- Маънавий-маърифий ишлари бўйича декан ўринбосарлари олиб борадиган ишлар бўйича белгиланган тартибда мунтазам бўлим бошлиғига ҳисобот беради;
Маънавий-ахлоқий ишларни шакллантириш, яхши намуна кўрсатган бўлим, факултет, кафедра жамоатини моддий ва маънавий рағбатлантиришга тавсиялар беради
Сиддиков Комилжон Садирдинович
Ёшлар билан ишлаш,маънавият ва маърифат бўлими услубчиси
Тел: +998(78) 150-78-03
E-mail: manaviyat@tma.uz
Сайдуллаев Алишер Насруллаевич
Ёшлар билан ишлаш, маьнавият ва маьрифат бўлими услубчиси
Teл.: +998(78) 150-78-03
E-mail: tta-manaviyat@inbox.ru
Бекназарова Шафоат Турсунпўлатовна
Ёшлар билан ишлаш,маънавият ва маърифат бўлими услубчиси
Тел: +998(78) 150-78-03
E-mail: manaviyat@tma.uz