ВИВАРИЙ

Тажриба биологик клиникаси- бу илмий ва ўқув муассасасининг илмий  ёрдамчи бўлинмаси бўлиб, зарурат туғилганда, биотиббиёт тадқиқотларда фойдаланиладиган ҳайвонларни сақлаш ва кўпайтириш билан шуғулланади.

Лаборатория ҳайвонлари илмий ишларда (илмий тажрибалар ўтказиш учун) ва олий ўқув юртининг ўқув жараёнида (кўргазмали материал учун), шунингдек, биологик ва доривор маҳсулотларни синашда ишлатилади.
Бундан ташқари, биотиббиёт клиникасида алоҳида илмий мас алаларни қайта ишлаш, талабалар ва магистрларнинг  тажриба ҳайвонлари билан амалий фаолият кўникмаларини эгаллаш ва ўзлаштиришлари  бўйича мустақил ишлар олиб борилади. Ҳозирги кунда Тошкент Тиббиёт Академиясида лаборатория ҳайвонларидан фойдаланилган ҳолда турли хил янги клиника олди илмий изланишлар олиб борилмоқда,   биологик ва дори воситалари синовдан ўтказилмоқда.  Тажрибалар учун фойдаланадиган ҳайвонларнинг турлари –
1) Каламушлар

2) Сичқонлар

3)Қуёнлар

4) Денгиз чучқачалари

5) Қурбақалар

Виварий Академиянинг барча таркибий қисмлари (кафедралар, марказий илмий тадқиқот лабораторияси ва бошқалар) билан ўзаро ҳамкорлик қилади.


Тошкент Тиббиёт Академиясининг  илмий тадқиқот фаолиятини ривожлантириш (1920-2020)

(ТошМи архивидан олинган маълумотлар)

Tошкент Тиббиёт Академияси  илмий фаолияти 1920 йилда ташкил этилган Тошкент тиббиёт институтининг  бошқа соҳалари қатори узоқ ривожланиш йўлига эга. Унинг ўсиш динамикасида олдинга интилиш суръати ва иш ҳажми, ижодий йўли  аниқ акс эттирилган унинг нотинч ва ижодий ҳаётининг  ҳар бир босқичи намоён бўлади Ёш тиббиёт фанининг пайдо бўлишининг дастлабки кунлариданоқ у мураккаб вазифа-минтақавий касалликларга қарши кураш муаммосига дуч келди.

Тошкент тиббиёт институти кенг илмий изланишлар олиб бориш учун асос бўлди айниқса,  лешманиоз, йўғoн ичак  яраси касаллиги,  спрей, безгак, чўзиган диарея, бруцеллёз, трансмиссив тиф, токсик гепатит ва бошқа бир қанча касалликларни ўрганиш бўйича кенг илмий изланишлар олиб борилди Касалликларнинг барча турлари щу давр нуқтаи назаридан  маҳаллий шароитларда ўрганилди. Барча илмий тадқиқотлар натижалари маҳаллий ва хорижий матбуотда нашр этилдиi.. Тропик касалликларни, яъни спрей, малта иситмаси пеллагра каби касалликларни ўрганишга профессор А Н Крюков катта ҳисса қўшган. Айниқса, клиникалар ва кафедралар томонидан Ўзбекистон иқлимининг  одам органлари-буйраклар, юрак қон томир тизими, ошқозон секрецияси ва бошқаларга таъсирини ўрганиш институт илмий фаолиятининг муҳим босқичи бўлди.
Илмий ишлар доимий равищда ривожланиб такомиллашиб борди мустақил илмий тиббий жамиятлар- терапевтик, жарроҳлик, гинекологик, венерологик, офталмологик ва бошқа жамиятлар ўз илмий фаолиятларини олиб бордилар. Ушбу жамиятларнинг олимлари ва шифокорлари илмий маърузалар билан алмашдилар, съездлар ўтказдилар, бошқа жамият шифокорларини  жалб қилдилар, чет эл олимлари билан ҳамкорлик олиб бордилар. Олимлар ва шифокорлар ўзларининг ижодий ғояларини 1921 йилда ташкил этилган «Туркистон Тиббиёт журнали»да эълон қилдилар ва бу журнал тиббиёт фанининг  ривожланишида катта роль ўйнади. 1934 йилда биринчи марта ТошМИ илмий изланишларни амалга ошириш учун махсус ажратмалар олди ва бу махсус асбоб-ускуналар ходимларни ишга кабул килиш, нашриётлар очиш, илмий адабиётларни сотиб олиш имконини берди ва шу вақтдан бошлаб институт йирик илмий –тадқиқот муассасага айланди. Ўзбекистондан ташқарида ҳам тан олинган илмий ишлар, шу жумладан  монографиялар сони ўсди. ТошМида илмий ишлар тўпламлари ҳам нашр қилина бошлади.Олимлар докторлик ва номзодлик диссертациялари устида фаол иш олиб бормоқдалар ва профессор-ўқитувчилар таркибини тўлдирмоқдалар. Магистратура ва клиник ординатура орқали мутахассислар  тайёрлашни кенгайтиришга катта эътибор қаратилмоқда. Тошкент Тиббиёт институти йирик ўқув, тиббий ва илмий муассасага айланмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президенти И Каримовнинг  2011 йил 20 майдаги 1533-сонли фармони билан «Тиббий-генетик, молекуляр, фармакотоксиологик ва биологик тадқиқотлар» номли Тошкенn Тиббиёт Академиясининг институтлараро илмий –тадқиқот лабораторияси ташкил этилди.
МИТЛни яратишдан мақсад тиббий биология, генетика, иммунология, патология, гистология ва клиник фармакология соҳасидаги фундаментал ва ам алий тадқикотларни бирлаштириш орқали касалликларни ташҳислаш, даволаш ва профилактика усулларини такомиллаштириш ва амалий тиббиётга инновацион технологияларни жорий этишдан иборат.
МИТЛ ходимлари илмий фаолият билан бир қаторда магистрлик иши ва диссертацияларини ёзиш даврида  илмий тадқиқотлар ўтказиш, замонавий тиббий асбоб ускуналарда амалий куникмаларни ўрганиш учун келган илмий ходимлар, аспирантлар,  резидентлар, юқори курс талабалари ва Ўзбекистон Республикасининг турли олий ўқув юртларидан жўнатилган ёш мутахассисларни тайёрлаш учун шароит яратмоқдалар . МИТЛ қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади –тиббий генетик ва иммун ферменти бўлими;     – Электрон микроскопли молекуляр ҳужайрали технология бўлими             – Фармакотоксиологик тадқиқотлар бўлими;     – Биологик ва иммунологик тадқиқотлар бўлими     – Грантларни мувофиқлаштириш бўлими.МИТЛ асосида 5та диссертация иши ҳимоя қилинган шулардан 3таси докторлик ва 2 таси фан номзодлиги.Шунингдек, давлат илмий-техник дастурлари доирасида амалга ошириладиган грантлар бўйича тадқиқотлар олиб борилди. Республиканинг 23та олий ўқув юртлари, илмий тадқиқот институтлари билан шартномалар асосида илмий ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган.Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги йўналиши бўйича ҳозирда озиқ-овқат қўшимчалари, кимёвий моддалар, пестицидларнинг гигиеник ва токсиологик биотиббий хавфсизлигини баҳолаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

 

Translate: Eng Рус