Талабалар турар жойлари

Алламуратов Жамшид Юлдашович

ТТЖ дирекцияси директори

Тел: (0371) 214-84-18


Тошкент тиббиёт академиясида жами 1740 ўринга  мўлжалланган  5 та талабалар турар жойи мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда  1720 нафар талаба яшайди. Талабалар турар жойи ТТА маъмурияти, ТТЖ дирекцияси томонидан “ Талабалар турар жойи” Низоми, ТК режаси  асосида бошқарилади.

Талабалар турар жойи худудига кириш қисмида турар жойлар худудига бегона шахсларни  киришини олдини олиш, ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида турникет ўрнатилган. Талабаларни  ТТЖ худудига  турникет орқали кириб чиқиши  назоратга  олинган. Талабалар турар жойларига  туман ИИБ томонидан  алоҳида  ҳудуд нозирлари ажратилган.

Талабалар турар жойларида  талабаларнинг  яшаши, билим олиши, дарсдан бўш вақтларини мазмунли  ўтказишиш учун  барча шарт-шароитлар яратилган. Ҳар бир турар жойда дам олиш хонаси (замонавий телевизор, юмшоқ мебеллар билан жиҳозланган), маънавият хонаси, ошхона, компютер хонаси (интернет материалларидан фойдаланиши учун),  кутубхоналар  фаолияти йўлга қўйилган. Барча талабалар турар жойи биноси ва  худудида Wi-Fi зоналари ташкил  этилган. Бундан ташқари ТТЖларда рассомчилик, тикувчилик, саънат, компьютер саводхонлиги, чет тили тўгараклари  фаолият юритмоқда. ТТЖ дирекцияси худудида  талабалар учун  спорт зали (тренажер зали), суний қопламали мини футбол майдони, волейбол, баскетбол майдонлари фаолият юритмоқда.

Талабалар турар жойларида  талабаларга  факультет декани, муовинлари,  профессор-ўқитувчилари маъсул этиб белгиланган. Бундан ташқари талабалар билан ишлаш учун  ҳар бир турар жойда                        тарбиячи – мураббийлар фаолияти  йўлга  қўйилган. Турар жойларда тунги вақтларда Академия профессор-ўқитувчиларидан иборат навбатчилик ташкил этилган.

Турар жойларда талабаларнинг ҳоҳиш истакларини инобатга олган  ҳолда  маънавий – маърифий  тадбирлар, давра сухбатлари, байрам  дастурлари  ташкил  этилади.

Талабалар турар жойлари хаётидан


ТТЖ йўриқномаси

ТТЖ низоми 

Translate: Eng Рус