«Тиббиётнинг долзарб масалалари»га бағишланган VI-ONLY ENGLISH анжумани

“Topical issues in medicine” номли тўлиқ ИНГЛИЗ тилида (Only English) илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Ушбу йилги навбатдаги конференцияда Германия, Қозоғистон, Озарбайжон ҳамда Республикамизнинг барча тиббиёт олийгохларидан кўплаб иштирокчилар ташриф буюришди.

Навбатдаги, VI анжуман жорий йилнинг 11 апрель куни Tashkent Intercontinental Hotel нинг Амир Темур зали (2-қават) да соат 08:00 дан  16:00 гача давом этди.

Анжуман давомида, кўплаб оғзаки ва постер кўринишидаги докладлар тингланди.

Ҳакамлар ҳайъати кўригидан кейин, қуйидагича ўринлар тақсимланди:

Oral session:

  1. Mirsaidov N. (Germany)
  2. Muinjanov B. (TMA)
  3. Omonova G. (ADTI)

Poster session:

  1. Muhammadin Din Asmo. (TMA)
  2. Soliyev J., Uzakov A. (ADTI)
  3. Erkaboyeva D., Saidaimov F. (TDSI)

Анжуман жуда ҳам қизиқарли бўлиб ўтганлигини алоҳида қайд этишимиз зарур.

Йиллик анъанага айланган «Тиббиётнинг долзарб масалалари»га бағишланган 6-ONLY ENGLISH конференцияси нашрий тўплами келиб тушган тезислар ҳамда қатнашчилар сони ошгани сабабли жорий йилда 2 та бобда нашр килинди. 1-боб Хирургик блок фанлари, яни Урология, Хирургия, Нейрохирургия, Акушерлик ва Гинекология, Травматология, ЛОР касалликлари, Онкология ва Радиология каби бўлимлардан ҳамда қўшимча равишда Биотиббиёт фундаментал фанлари йўналишларини ўз ичига олди.
2-боб ўз ичига терапевтик йўналишлар, яни Ички касалликлар, Кардиология, Неврология, Эндокринология, Офталмология, Жамоат саломатлиги, Юқумли касалликлар, Спорт тиббиёти, Болалар касалликлари, Клиник лаборатория, Фармакология каби бўлимларни ўз ичига жамлади.

Қуйида нашр тўпламини PDF вариантида юклаб олишингиз мумкин:

  1. Тезислар тўплами – 1-қисм >>>

  2. Тезислар тўплами – 2-қисм >>>

Нашрнинг китоб кўринишидаги нусхасини яқин кунларда Илмий бўулим орқали олишингиз мумкин.

Батафсил малумот учун масъул Азаматжон Умаровга мурожаат килинг.


Тадбир жараёнидан фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan