«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» га бағишлаб тадбир ўтказилди

16.10.2017 йил Тошкент Тиббиёт Академияси 2017-йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» га бағишлаб, тиббий – профилактика факултети  «Гематология, трансфузиология ва лаборатория иши» кафедрасида тадбир ўтказилди.

Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти  1 – болалар бўлимида 2017- йил  «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» га  бағишлаб,   бемор  болаларни  кайфиятини кўтариш, рухан  мадад  бериш, бир  оз  муддатга  қувонч  улашиш, касаллигини унуттириш мақсадида тадбир   ўтказилди. Тадбирни   даволаш  факултетининг  501С  ,  502 А   гурух   талабалари   ва ассистентлари   Раимова  Д.А  хамда  Шокирова Ф.Ж. ташкил  этишди.

Тадбирда  иллюзионистлар иштирок  этишди. Иллюзионист  Элдор  турли хил кимёвий  реакциялар иштирокида ўйин тариқасида қизикарли тажрибалар  кўрсатди.

Иллюзионист  Фаррух  оддий оқ қогозлардан фойдаланиб турли давлатларнинг  пул  бирликларини  хосил  қилди. Учар  стул   ёрдамида  турли  саҳна кўринишлари ўтказди. Қора  қути  ёрдамида  сехрли  сўзларни  айттириб, бўш  қути   ичидан  каптар  ва  оқ  қуённи  чиқарди.

Талабалар  ва  бемор болалар иштирокида шар ва коптокчалар  ёрдамида  турли  фокусларни  ўтказди.  Бемор болалар ва уларнинг оналари  бу тадбирда  фаол  қатнашишди.

Тадбир   якунида  501С , 502А  гурух   талабалари   хамда ўқитувчилари бемор  болаларга  совғалар  улашишди.  Болалар  ва  талабалар  тадбирдан катта  завқ  олишди.

Ассистентлар:                               Шокирова  Ф.Ж.        Раимова Д. А.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan