“Қонунчилик жараёнлари-талаба нигоҳида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси “Қонунчилик жараёнлари-талаба нигохида” мавзусида давра сухбати 2017 йил 27 октябрида Олий мажлиснинг 2-мажлислар залида ўтказилди. Давра сухбатига Тошкент тиббиёт академияси Коммунал ва мехнат гигиена кафедраси мудири, профессор, т.ф.д.,  Г.Т. Искандарова, кафедра ўқитувчиси, т.ф.н., Д.А. Акромов, катта ўқитувчи А.М. Юсупхаджаева ва тиббий профилактика факультети битиручи 5 ва 6 курсларнинг 31 нафар талаба ёшлари ташриф буюрди. Давра сухбати Олий мажлис қонунчилик палатасининг биноси ва фаолияти, ялпи мажлиси ўтказиладиган залларни таништириш билан бошланди. Ялпи мажлис ўтказиладиган залнинг қурилиш тарихи ва уни асосчиси Республиканинг биринчи Президенти И.А. Каримовнинг хиссалари тўғрисида сўзлаб берилди.

Шундан сўнг Қонунчилик палатаси, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси фракция йиғилиш 2-залида “Қонунчилик жараёнлари-талаба нигохида” мавзусида давра сухбати ўтказилди. Давра сухбатини Олий мажлис қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Тиббиёт комиссияси раиси ўринбосари Борий Ботирович Алихонов очиб берди. Улар давра сухбатида иштирок этаётган Қонунчилик палатаси депутати, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Қувондиқ Йўлдошевич Жуманиёзов,  Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Исламовна Ходжаева, Ёшлар масалалари бўйича комиссия раиси, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Козим Ўктамович Тожиев, Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси Нурия Жалгасбаевна Айтжанова ва бошқалар билан таништирди. Давра суҳбатида Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Қонун қабул қилиш жараёнлари-амалиёт ва тажриба” (депутат Қ.Й. Жуманиёзов), Ижтимоий сохани ривожлантиришнинг хуқуқий асослари ва уни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар” (депутат М.И. Ходжаева), “Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси: мақсад ва вазифалар” (депутат К.Ў. Тожиев) мавзулари қисқача маърузалар қилдилар. Улар ўзларининг маърузаларида Соғлиқни сақлаш, Мехнат мухофазаси, ногиронлар ва аҳолини ижтимоий химояси хамда Ёшлар масалалари бўйича бириктирилган 24 та қонунларни янги мазмунда тайёрлаш ва ўзгартиришлар киритиш, мухокама қилиш, тасдиқлашдаги машаққатли жараёнлар тўғрисида сўзлаб бердилар.

Маърузалар юзасидан фикр-мулохазалар, савол-жавоблар бўлди. Давра сухбати якунида Олий мажлис қонунчилик палатаси депутатлари қонун тайёрлаш жараёнларида фаол иштирок этишни таклиф қилиб қолдилар. Ўз навбатида кафедра мудири, профессор Г.Т. Искандарова Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутатларига қабул ва давра сухбати учун Академия маъмурияти, профессор-ўқитувчилари ва талабалар номидан миннатдорчилик билдирди.

Коммунал ва мехнат гигиена кафедраси
катта ўқитувчиси Д.А. Акромов


Фотолавҳалар:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan